26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғуртда қуритилган сут заводи ишга тушади

Қазиғурт туманида жорий йилда қуритилган сут ва сариёғ ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилади.Тумандаги индустриявий минтақада барпо этилаётган мазкур корхона жорий йилнинг кузида фойдаланишга топширилиб, 20дан зиёд маҳаллий фуқароларни иш билан таъминлайди.

Смета баҳоси 602,7 млн. тенге бўлган ушбу корхонада йил давомида 1500 тонна қуритилган сут ва 500 тонна сариёғ тайёрланади.

“Асыл Бастау KZ” МЧБ хомашёни минтақадаги оилавий сут фермаларидан қабул қилишни мўлжаллаётган бўлса, келгусида ўз сут фермасини очишни кўзламоқда.

Қазиғурт туманида “Минтақалар тадбиркорлигини қўллаш харитаси” доирасида умумий қиймати 2,8 млрд. тенгелик 8та лойиҳани жорий этиш мўлжалланган. Бугунги кунда уларнинг орасидан индустриявий минтақада 5та лойиҳа амалга оширилган бўлса, қолган 3та лойиҳани 2017-2018 йилларда адо этиш режаланган.

Шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳарларида барпо этилаётган индустриявий минтақаларда қиймати 37 млрд. тенгени ташкил этадиган 66та лойиҳа амалга оширилиб, 4 мингдан зиёд иш ўрини яратилган. 

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-05-30, 11:31 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.