26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳликни ривожлантириш йўлида

Яқин кунларда Туркистон ва Алмати шаҳарлари ўртасида сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади. 

Бу Туркистон вилояти ҳокимлигидаги меморандум имзолашга бағишланган учрашувда маълум бўлди. Кўҳна шаҳарга ташриф буюрган “Туран экспресс” компанияси ва “Туран.тв” телеканали бош директори Роман Бўтабеков дастлаб вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг қабулида бўлиб, туризмни ривожлантиришга оид фикрларини ўртоқлашди. Вилоят ҳокими билан учрашувда компания раҳбари минтақада сайёҳликни ривожлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.

– Ўзим Кентовда туғилиб, ўсдим. Шунинг учун ҳам туғилган ерга хизмат қилсам, туризмнинг салоҳиятини кўтарсам, деган ниятда келдим. Ноябрь ойидан бошлаб Алмати ва Туркистон шаҳарлари ўртасида туристик поезд йўналишини очмоқчимиз. Иккинчидан, ўзим раҳбарлик қиладиган “Турон.тв” телеканали орқали Туркистон вилояти ва шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳақида видеолавҳалар, репортажлар, фильмлар тайёрлаймиз. Бу билан Туркистон туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшамиз, деб ўйлайман, – деди Р. Бўтабеков.

Шу муносабат билан, “Туран экспресс” компанияси ва Туркистон вилояти йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси, туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси ҳамда ички сиёсат бошқармаси ўртасида ҳамкорлик ва маъмурий алоқалар тўғрисида меморандум имзоланди. Шунингдек, мазкур бошқармалар ва “Туран.тв” телеканали ўртасида ҳам меморандум имзоланади. 

Поезд Алматидан жума куни чиқиб, якшанба куни қайтади. Туристлар меҳмонхона излаб ўтирмай, шу поездда дам олиб, икки кун давомида Туркистонни зиёрат қилишади. Ҳозирча бу поезд ҳафтасига 4 марта юради, келгусида ҳар куни сафарга чиқариш режаланмоқда. Шунингдек, “Туран экспресс” компанияси Туркистон ва Шимкент шаҳарлари ўртасида ҳам кундалик поезд қатновини йўлга қўяди.

 “Туран.тв” телеведениеси – юртимиздаги туризм ва овчилик, балиқчилик хўжалиги ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўналишидаги ягона соҳавий телеканал. 

Д. ЗИЁМАТОВА., 2018-10-11, 12:29 747
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.