26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг янги даври келди

Туркистон шаҳрининг ялпи ички маҳ­сулоти аҳоли жон бошига чаққанда 412, 6 минг тенгега етган. Ўтган йили бу кўр­саткич 411,2 минг тенгени ташкил эт­ганди. Бу рақамларни Туркистон ви­ло­яти минтақавий коммуникациялар хиз­матида ўтган брифингда шаҳар ҳокими А. Ўсербаев маълум қилди.

 Унинг айтишича, шаҳарда саноат ва тадбиркорлик соҳасида 35та корхона фаолият юритмоқда. Ҳисобот даврида ялпи саноат маҳсулоти ҳажми 11 млрд 309 млн. тенгени, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш 106 фоизни ташкил этган.

– Индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури доирасида 2010-2017 йилларда умумий қиймати 2 млрд.  214 млн. тенгени ташкил этадиган 10та корхона ишга туширилиб,  539та иш ўрини очилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 1  767,2 млн. тенгени ташкил этиб, бу лойи­ҳаларнинг аксарияти қурилиш учун зарур ускуналар ва маиший жиҳозлар ишлаб чиқа­ришга йўналтирилган. “Баянды қу­рылыс”, “Ақ жол”, “Туркистан трасса”, “Строй­сервис 21”, “Kadiris”, “Cordial Turkestan” МЧБ ҳамда “Grand miks”, “Имажанов” хусусий кор­хоналари ша­ҳарни ободон­­­лаштиришга му­­носиб улуш қўшишмоқда, – деди Алипбек Ша­­­­­­­­рипбекули.

Туркистон шаҳри аҳолисининг 94,1 фоизи тоза ичимли сув билан таъминланган. Си­фатли электр қуввати билан таъминлаш кўрсаткичи 99,8 фоизга етган. Айни кунларда коммунал хизматлар билан тўлиқ қамраш мақсадида ишлар олиб бориляпти.

2018-12-29, 10:49 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.