26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро почта маркази очилди

Туркистон шаҳар халқаро аэропортида Халқаро почта алмашиш маркази очилди. Тантанада вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этди.

– Бугун тарихий воқеага гувоҳ бўляпмиз. Минтақа аэропортида Халқаро почта алмашиш марказини очишдан мақсад – юк ташиш ҳажми, солиқ ва божхона тушумлари ортишини таъминлаш, бизнеснинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни бевосита Туркистон шаҳрига етказиш имкони яратилди. Маълумки, яқинда “Turkish Cargo” авиакомпанияси Туркистон шаҳрига илк парвозини амалга оширди. Келгусида ҳафтасига 2та парвоз мунтазам йўлга қўйилади. Шунингдек, “Alpha Sky” “Wizz Cargo” ҳамда бошқа компанияларни жалб қилиш эвазига юк ташиш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Ушбу ташаббуслар вилоят иқтисодиёти тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиб, аэропорт даромадини ошириш имконини беради, – деди Дархан Сатибалди.

Тақдимот маросимида “Қазпошта” ҲЖ бошқарма раиси Асел Жанасова иштирок этиб, амалга оширилаётган тадбирларга тўхталди.

Таъкидлаш жоиз, Туркистон халқаро аэропорти 3та халқаро (Истамбул, Қувайт, Абу-Даби) ҳамда 6 ички (Астана, Алмати, Ақтов, Ақтўбе, Ўрал, Қўстанай) ҳаво йўналишларига хизмат кўрсатади. Ҳафтасига 32та парвозни амалга оширади. Аэропортнинг ўтказиш имконияти соатига 450 ёки йилига 3 миллион йўловчини ташкил этади.

2024-05-07, 03:01 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.