26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яссавийга бағишланган телеҳикоя

Туркистон вилоятида 678та маданият ҳамда санъат муассасаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Унинг 24таси музей ва ҳоказо. Буни маданият бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Асилхан Темирхан вилоят ҳокимига берган ҳисоботида маълум қилди.

– Вилоят маркази Туркистон шаҳрига кўчиб ўтиши муносабати билан вилоятнинг 12та маданият ҳамда санъат муассасаси Шимкент шаҳрига берилди. Яъни, 5та театр, 3та кутубхона, 2та маданият маркази, 1та музей, 1та цирк. Вилоятдаги маданият ўчоқларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 117 млн. 741 минг тенге маблағ ажратилди. Унга автотранспорт, саҳна либослари ва бошқа ускуна-жиҳозлар харид қилинди, – деди бошқарма раҳбари.

Шунингдек, “Оңтустікфильм” ҳамда “САҚ” киностудияси Элбошининг дастурий мақоласи доирасида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Чунончи, “Ўрдабоши бирлик туғи”, “Ўқсиз”, “Туркистон” анимациявий фильмлари ҳамда 10 серияли “Тўле бий” тарихий телеҳикояси суратга олинди. Жорий йилда Давлат раҳбарининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи доирасида “Аҳмад Яссавий” телеҳикояси, “Ал-Форобий” бадиий фильми ҳамда “Қамбар ботир” ва “Саврон шаҳарчаси” анимациявий фильмларини суратга олиш режалаштирилган.

Ўтган йили бажарилган ишлар ва галдаги режалар билан танишган вилоят ҳокими бошқарма раҳбарига қатор топшириқлар юклади. Шу жумладан, Х. А. Яссавий мақбарасида дафн этилган шахсларнинг рўйхати, таржимаи ҳоли ва тарихий маълумотлари ҳамда Туркистон шаҳри ҳақида ахборот тўплаб, китоб чиқаришни топширди. Шунингдек, ҳар соҳа бўйича Элбошининг мақоласи ҳамда Туркистонни туркий оламнинг маънавий марказига айлантириш мақсадида маданий-оммавий тадбирлар уюштириш лозимлигини таъкидлади.

2019-02-05, 10:03 986
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.