26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Помидор ҳосилга кирди

Келес туманидаги “Октемхан хўжалиги” ДХ иссиқхонасида баҳор нафаси сезилмоқда. Бу ерда помидор гуллаб, баъзилари ҳатто мева тугаяпти. Ажойиб манзара, одамга завқ бағишлайди. Хўжаликни бошқараётган Нурсултан Жусип йилига икки марта ҳосил берадиган ушбу экиндан баракали даромад кўришдан умидвор. Беш йилдан буён иссиқхонада деҳқончилик қилаётган йигитнинг бу борада анча тажрибага эга эканлиги иш услуби, эгатлардаги помидорнинг яхши парваришланганидан кўриниб турибди.

– Бу йил 0,44 гектарга помидор экдик, – дейди биз билан суҳбатда иссиқхона соҳиби. – 0,22 гектарга бодринг экишни мўлжаллаяпмиз. 10 млн. тенгелик лойиҳамиз беш йил муқаддам татбиқ этилган. Бир майдондан йилига икки марта ҳосил оляпмиз. Айни пайтда 10 киши, мавсум чоғида эса 30 дан зиёд ишчи меҳнат қилади.

– Қанча субсидия оляпсизлар?

– Ҳар 0,1 гектарига 15 минг тенгедан субсидия берилади. Оз бўлса ҳам бироз ишга мадад. Меҳнат қилсак, яхши ҳосил олиш мумкин, у эса экинлар парваришига бевосита боғлиқ.

– Авваллари вилоятимизга тегишли иссиқхоналарнинг 80 фоизи Сариоғоч туманида барпо этилган, деб маълумот берар эдик, энди туман иккига – Келес ва Сариоғоч туманларига ажратилганидан сўнг ҳудудда бу кўрсаткич қандай? – деб сўрайман Келес туман тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари Ергешбай Абишевдан.

– Сариоғочда бу соҳада ўн йил мобайнида ишладик, натижалар ёмон бўлмади. Келесда 65 гектар майдонда иссиқхона барпо этилган. 3 ва 4 гектарли майдонларда экин-тикин ишлари бошлаб юборилган. Жорий йилда яна 12 гектарда иссиқхона қуриш режаланяпти. Келгуси йилда эса 40 гектар майдонда сабзавот етиштиришни режалаётган тадбиркорларимиз бор. Хуллас, бир-икки йил ичида иссиқхоналарни 100 гектарга етказсак, ажаб эмас. 

– Маҳсулот миқдори қандай бўлади?

– Аслида 1 гектар ерга 30 минг туп кўчат экилади. Ҳар туп экин ўртача 3-5 килогача ҳосил берса, 150 центнергача ҳосил олиш мумкин.

– Туман бўйича-чи?

– Аввал (битта туман бўлганида) 180 минг тонна эди, эндиликда 70-80 минг тонна етиштирамиз. Интенсив технологиялар қўлланилгандан буён ишда самарадорлик ошди. Томчилатиб суғориш усулида илмий институтлар олимлари кашф қилган янги навларни ер шароитига мослаштириб, экяпмиз.

– Иссиқхона барпо этиш ниятидаги ҳамюртларимизга қандай шароитлар кўзланган?

– “Ырыс” ММТ ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармалари томонидан 6 фоизли насиялар 3-5 йил муддатга берилмоқда. Бироқ, ҳозирча келеслик тадбиркорлар бизга бу масалада мурожаат қилишмади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-02-12, 11:35 855
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.