26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хитой павловнияси – жанубда

Сариоғочлик тадбиркор Балтабай Қурбанбаев юртимизда урфга айланаётган Павловния кўчатлари етиштиришни йўлга қўймоқда. Туманнинг Дербисек қишлоқ округида ўстирилаётган ниҳолларга  эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. 2017 йили Хитойдан келтирилган 50 минг туп кўчат тумандаги бўш ётган 2 гектар ерга  экилган эди. Айни дамда соҳибкор ишидан  хурсандлигини айтиб, ҳамюртларимизга ҳам шу кўчатларни экишни тавсия этмоқда.

– Павловнияни жаҳонда энг тез ўсадиган дарахт, деб айтиш мум­­­кин. Йилига 4-6 метрга қадар бўй чўзадиган бу кўчат 25 метргача етиши мумкин. Йилига 6 ҳафта мобайнида гуллайди. Хитойдан 10 см.ли қаламчалар олиб келиб, эккан эдим. Мана, улар ҳозир 4 метрдан ошади. Ўғлим Хитойда таълим олади, у ерда ушбу да­рахт­нинг ёп­пасига экилишига гу­воҳ бўлиб, мен­­­­га шу иш билан шу­ғулланишни так­лиф қилди. Ро­зи бўлдим. Ҳозир эса қўшимча кўчатзор барпо этишни ният  қиляп­ман, – дейди Б. Қурбанбаев.

“Одам дарахти” сифатида хал­қаро манбаларда танилган уш­бу ўсимлик саноқли йилларда азим дарахтга айланиб, ундан қурилиш материали ўрнида фой­да­­­ланиш мумкин. Қолаверса, чол­ғу асбоблари, турли жиҳозлар ҳам айнан мана шу ёғочдан тай­ёр­ланиб, қайишқоқлиги, сув ўт­казмаслиги жиҳатидан бошқа ёғоч турларидан фарқ қилар экан. Пав­ловния 27 даража совуққа чидам­ли, 400 даражада ёнади. Бошқа ёғочларнинг 200 даражада ёниши аниқланган.

– Мазкур ўсимликни етиш­ти­ришга жанубнинг иқлими қу­лай, – деди тадбиркор. Яхши парва­ришланса, 3 йилдан сўнг у қури­лишда ишлатишга ярайди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-03-14, 13:44 785
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.