26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қоплонбекнинг мазали бақлажонлари

Вилоятимизнинг Сариоғоч туманида йилига 4200 тонна маҳсулот берадиган йирик иссиқхона бор. Ҳозир бу ерда иш қизғин. Лойиҳанинг  умумий  қиймати 1,8 млрд. тенге бўлиб, унда замонавий технологиялар асосида помидор ҳамда бақлажон етиштирилмоқда. Қоплонбек қишлоқ округида 2009 йили барпо этилган “Жабай ата” деҳқон хўжалигининг фаолияти билан яқиндан танишган журналистлар бунга амин бўлишди.

– Умумий ер майдони 30 гектар бўлса, шундан 28 гектарида иссиқхона барпо этганмиз.  24 гектарга помидор, 4 гектарига эса бақлажон экдик. Жами 840 минг туп кўчат ўтқазилди. Бу ерда томчилатиб суғориш усули қўлланилмоқда.Технологияга кўра, сифатли маҳсулот олиш учун барча шароитлар яратилган. Демак, экилган ҳар туп ниҳолдан 4-5 кило ҳосил оламиз. Муҳими, унга эҳтиёж юқори, – дейди  хўжалик раҳбари Э. Тўрабеков.

 Иссиқхонада 80 киши меҳнат қилади. Тайёр маҳсулот минтақамиздан ташқари, Астана, Алмати шаҳарлари, шимолий вилоятларга юборилади. Маҳсулотнинг тенг ярми Россияга экспорт қилинади.

Саноқли кунларда севиб истеъмол қилинадиган бақлажоннинг “Блекберн” нави дастурхонларимизни безайди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-03-14, 13:48 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.