26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО-2017га Жанубнинг 70га яқин сатирачиси боради

Қозоқ эли Мустақилликка эришгандан буён кучли мамлакат қаторида шаклланиб, дунёнинг илғор элларидан бирига айланиш йў­лида қанча довонлардан ошиб ўтди. Шу қисқа вақт ичи­да иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни йўлга қўйиб, дунё миқёсидаги тадбирларнинг ўтишига сабабчи бўлмоқда.

Улардан бири пойтахтимиз Астанада 10 июнь – 10 сен­тя­брь оралиғида ўтадиган ЭКСПО-2017 Халқаро кўр­газ­маси. Жаҳон ҳамжамияти эътиборидаги ушбу тадбир фақат Астана аҳолиси учун эмас, балки барча қо­зо­­­ғистонликлар учун му­ҳимдир. Шу сабабли, унинг масъулиятини элимизнинг ҳар бир фуқароси ҳис этиб, унга ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Шу мақсадда вилоят ҳазил-мутойиба ва сатира театри Шимкентдаги марказий хиё­бонда “ЭКСПО-2017 – жаҳон янгилиги” номли тадбир ташкил қилди.

Сайрга чиққан шаҳарликлар театр санъаткорлари намойиш этган саҳна кўринишларини томоша қилиб, ЭКСПО ҳақида ахборий тушунча олишди. 

ЭКСПО – индус­тр­лаш­­­­­тириш рамзи. Техник му­ваф­фақиятлар ва техни­канинг ўзига эътибор қара­тадиган халқаро кўргазма. “ЭКСПО” расталарида жа­ҳоннинг барча давлатлари ўз­ларининг энг илғор техно­логик, илмий, маданий ютуқларини кўрсатади. Улар жаҳон тамаддунининг янги кун тартибини шакллантиради. Бу тадбирда барча қитъ­алардаги ўнлаб эллардан миллионлаб одам қатнашади.

2017 йилнинг асосий тад­бирига ҳазил-мутойиба теа­тридан 70га яқин санъаткор боради. Улар Астанада 29 августдан бошлаб 5 сентя­бргача ўз маҳоратларини намойиш этишади.

 

М. ЭЛТОЕВА., 2017-06-06, 12:44 672
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.