26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туристик поезд кўҳна Туркистонда

Туркистон шаҳрига Алмати – Ашхобод йўналиши бўйича ҳаракатланадиган “Silk road train” туристик поездида 100 нафарга яқин чет эллик сайёҳ ташриф буюрди. Улар вилоятимизнинг қадимий ёдгорликлари ва табиати билан танишади. 

Саёҳатчиларни туркистонликлар темир йўл вокзалида кутиб олишди. Шаҳарни бир кун давомида оралаган меҳмонлар Х. А. Яссавий мақбарасида бўлиб, тарихий обидадаги ёдгорликлар билан танишдилар, янги вилоят маркази мақомига эга бўлган шаҳарнинг ривожланиш кўрсаткичларидан хабардор бўлдилар. 

– Ушбу туристик поезд йилига 4 маротаба, яъни, баҳорда икки, кузда икки марта сафарга чиқади. Бу йил Польша, Эстония, Канада ва бошқа мамлакатлардан 92 нафар саёҳатчи келди. Айни пайтда Туркистонга келаётган туристлар сони ортмоқда, – деди туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жасулан Тўлебеков. 

Хориждан келган меҳмонлар мақбара атрофида жойлашган этноовулда бўлиб, миллий таомлардан тановул қилишди. Тарихий маълумотларга эга бўлиб, улкан таассуротлар олишди.

Майсара САФАРОВА, 2019-04-03, 19:00 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.