26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мирзакентда кўпқаватли уйлар қурилади

Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги қурилишлар айни авжида. Туман маркази – Мирзакент шаҳрида ободонлаштириш, ёруғлик билан таъминлаш ишлари ва йўл, йўлакчалар қурилиши режаланмоқда.

Бугунги кунда 39та аҳоли манзилининг бош режаси тузилмоқда. Шунингдек, мактаблар, маданият уйлари, ҳокимлик бинолари, қўпқаватли уйлар бўй кўтаради.

Мирзакентни кенгайтиришга мўлжалланган 160 гектарли ер участкасига кўпқаватли уйлар қуриш учун бу йил пухта режавий лойиҳа тайёрланмоқда. У тахт бўлгандан кейин мазкур ер участкаси инфратузилма билан таъминланиб, уйлар қурилиши бошланади. Шундай қилиб, бир неча йилдан сўнг “7-20-25” дастури доирасида мақтааралликлар бошпанали бўлишади.

Янгидан қурилган Мақтаарал туманининг мустақил бўлимларини замонавий бино билан таъминлаш мақсадида Мирзакент ҳокимлиги биноси қурилишини бошлаш учун ҳужжат тайёрланди. Шунингдек, Енбекши ва Жамбил қишлоқ округларининг марказларида маданият ўчоқларини ривожлантириш учун бу йил лойиҳа-смета ҳужжатини тайёрлаш мўлжалланмоқда.

Бирлик қишлоқ округи, Пернебаев аҳоли манзилини кенгайтиришга ажратилган 5 гектар ер участкасини ичимли сув ва ёруғлик билан таъминлаш борасида ҳам ЛСҲ тайёрланиш жараёнида. Жана жўл ва Бирлик қишлоқ округларида мол ўлаксаларини кўмадиган ўра қазиш учун ҳужжатлар тайёрланиш арафасида. 

Таъкидлаш жоизки, Мақтаарал туманида республика бюджети ҳисобидан 2та ва вилоят бюджети ҳисобидан 5та мактаб қурилиши юритилмоқда.

Мақтаарал тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-13, 04:10 616
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.