26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорликни кучайтириш учун имкониятлар етарли

Қасим-Жўмарт Тўқаев Ақўрда қароргоҳида юртимизга расмий ташриф билан келган АҚШнинг Давлат котиби Майкл Помпеони қабул қилди.

Давлат раҳбари америкалик дипломатга илтифот билдирар экан, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган пайтдан буён иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришда катта муваффақиятларга эришилаётганлигини таъкидлади.

– АҚШ – Қозоғистоннинг мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган давлат. Биз бу тарихий фактни доим ёдда тутамиз. Мамлакатларимиз кўплаб йўналишлар бўйича, шу жумладан, ядровий қуролни тарқатмаслик, халқаро терроризмга қарши кураш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бобида мустаҳкам алоқа ўрнатган. Уни янада мустаҳкамлаш учун имкониятларимиз ҳам бор, – деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йорк шаҳрида ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашганлигини таъкидлаб, Америка етакчисига ўзининг саломини йўллади. 

Томонлар барча йўналишлар бўйича, шу жумладан, савдо, сармоя, IT-технология, демократик қадриятларни ривожлантириш ҳамда халқаро терроризмга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Бизнинг иқтисодий алоқаларимиз жуда яхши. Икки мамлакат ўртасидаги бевосита ҳаво йўлларини очиш имконияти кўрилмоқда. Энергетика йўналишидаги ҳамкорликдан ташқари, бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятларимиз етарли. Президент Дональд Трамп сизга салом йўллади. Бугун шу ерда ўзингиз билан учрашганимдан хурсандман, – деди Майкл Помпео.

АҚШ Давлат котиби мамлакатимизда йўлга қўйилган сиёсий ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрларини айтиб, уларнинг амалга оширилишида муваффақиятлар тилади.

Akorda.kz, 2020-02-04, 05:12 380
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.