26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев фуқароларни қабул қилди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказидан олис туманларда яшовчилар билан учрашиш учун Шимкент шаҳрига атайин келди. Минтақа раҳбари уларнинг арзини тинглаб, қонун доирасида жавоб берди. Фуқароларнинг муаммоларини диққат билан эшитган Ўмирзақ Естайули уларга қийин вазиятдан чиқиш йўлларини тушунтирди. 

Ўзини ташвишлантираётган муаммоларни вилоят ҳокимининг олдида баён этган фуқаролардан бири тўлебийлик Урзия Сергебаева умр бўйи бошпана ташвишида юрган экан. Ижарага олинган квартирада беш боласи билан яшовчи ёлғиз она доимий бошпана сўради. 1,5 млн. тенге миқдорида манзилли ижтимоий ёрдам олган аёл, муайан ҳақ эвазига инглиз ва араб тилларидан сабоқ берар экан. 

Вилоят ҳокими туман ҳокимлигига келган онанинг илтимосини ҳал этишни топширди. 

Бошпана ташвишини тортаётган яна бир кўп болали она – Жазира Турғинова. 1991 йили туғилган, 7 нафар фарзанднинг онаси. Туман ҳокимлиги унга ҳомийлар ёрдами билан Ленгер шаҳридан 8,5 млн.тенгега 5 хонали, тўлиқ жиҳозланган хусусий уй олиб берган. Оила соҳибасига бир неча жойдан иш ҳам тавсия этилибди. Кўп болали она уйи ҳозирги пайтда ҳалокатли аҳволда эканидан шикоят қилди. Ўмирзақ Естайули оиласининг турмуш тарзини махсус комиссия текшириб, зарур бўлса ҳомийлар ҳисобидан “Ғамхўрлик” лойиҳаси доирасида ёрдам кўрсатилишини айтди. 

Вилоят раҳбарининг шахсий қабулига келган Ўнласин Назаров Мақтаарал тумани, Мирзатўбе аҳоли манзилида болалар боғчаси очиб, спорт мажмуаси барпо этиш ва аҳоли манзилини табиий газ билан таъминлаш масалаларини айтди. Ўмирзақ Шўкеев қишлоқдаги Махамбет Ўтемисули номли 28-сонли ўрта мактабнинг эски биносини тўкис таъмирдан ўтказиб, болалар боғчаси очишни, 2020 йили маҳаллий ҳокимлик бюджет ҳисобидан спорт майдончаси қуришни ва қишлоқни “зангори олов” билан таъминлашни йўлга қўйишни топширди.

Ҳоким қабулида бўлган Ермахан Кускеев Яссавий ва Арслонбоб мақбаралари оралиғидаги жойда туркий мамлакатлардаги энг илғор маданий мерос нақшларини жойлаштириш режасини таништирди.

Ўмирзақ Естайули ваколатли бошқармалар раҳбарларига таклифларни кўриб чиқиб, таҳлил қилишни топширди. 

Вилоят ҳокимининг қабулига келганлар шахсий ва минтақага дахлдор ижтимоий масалаларни кўтаришди. Ўмирзақ Естайули тегишли саволларни назоратга олиб, уларни ҳал этишни туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларига юклади.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2020-02-08, 02:49 384
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.