26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сут заводи ишга туширилди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иш сафари билан Сайрам туманига борди. Минтақа раҳбари дастлаб Сайрам тумани ҳудудидан ўтадиган вилоят аҳамиятига эга КХ-97 “Оқсув – Шимкент” автомобиль йўлини қайта қуриш ишлари билан танишди. Шундан сўнг, туман ҳокими У. Садибеков билан “Ғамхўрлик” дастури доирасида бошпанали бўлган қорасувлик кўп болали онанинг уйига бориб, уларнинг турмуш шароити билан танишди.

Ўмирзақ Естайули шундан сўнг вилоят аҳамиятига эга КХ-3 автомобиль йўлининг аҳволи билан танишиб, унинг таъмирга муҳтожлигига амин бўлди. Туман марказида олиб борилган ободонлаштириш ишларини кўрган вилоят раҳбари 500 ўринли туман касалхонаси ва “Тез ёрдам” бекатида юритилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Мазкур тиббиёт муассасалари яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Ў. Шўкеев Сайрам туманига иш сафарини Оқсувкент қишлоқ округида бунёд этилган «АЙКАН» МЧБ сут заводининг тантанали очилиш маросими билан якунлади. 

«Минтақалар тадбиркорлигини қўллаш харитаси» доирасида ишга туширилган завод қурилишига «Бизнеснинг йўл харитаси – 2020» дастури доирасида 100 млн. тенге берилган, шунингдек, 24 млн. тенге сармоявий субсидия билан қўллов кўрсатилган. Бу ерда бир кеча-кундузда 100 тонна сут қайта ишланади. 80 ходим иш билан таъминланган корхонада турк технологияси асосида тўққиз хил пишлоқ ишлаб чиқарилади.

2020-02-11, 04:45 509
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.