26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшган жиноятчиликка қарши кураш – кун талаби

Туркистон вилоятининг бир неча туманида уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш тадбирлари бўйича мажлис ўтди.

Унда соҳада бажарилган ишлар муҳокама қилиниб, вазифалар пухталанди. Сайрам туманида ўтган йиғинда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, ҚР давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг вилоят департаменти раҳбари Бўлат Исақов, туман ҳокими У. Садибеков ва соҳага тегишли идора раҳбарлари қатнашди. 

Мажлисда “Қозоғистон Республикасининг давлат хизмати тўғрисида” Қонунига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар, уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан бажарилган ишлар ҳақида ва давлат хариди соҳасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

– Элбошимиз Н. Назарбаев айтганидек, уюшган жиноятчилик – бутун дунё азият чекаётган масала, ундан ҳеч бир мамлакат, бирор бир сиёсий тузум ҳимояланган эмас. Сўнгги йилларда уюшган жиноятчиликка оид жазо маъмурий даражадан жиноятнинг энг оғир туригача тенглаштирилди. Қонунда жазо бериш сезиларли кучайтирилди, – деди Сайрам тумани ҳокими.

Ўтган йили вилоятда илк бор “Уюшган жиноятчиликка қарши халқаро Туркистон форуми” ўтди. Унда иштирок этган АҚШ, Туркия, Озарбайжон, Татаристон ва Туркманистон давлатларининг мутасадди идора вакиллари, халқаро таҳлилчилар ва нодавлат ташкилот аъзолари ўз давлатларидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиб, фикр алмашдилар. Чет эллик таҳлилчиларнинг фаол иштирокида ўтган форум анъанавий равишда ўтказилади. Шунингдек, минтақада “Адолат майдони” лойиҳавий кенгашининг иши ўз мевасини бера бошлади. 

– Уюшган жиноятчиликка қарши кураш масаласи долзарблигини йўқотгани йўқ. Бу борадаги ҳуқуқбузарлик аломатлари вилоятимизда ҳам учраб турибди. Бу ҳокимликлар қошида тузилган уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар масалалари бўйича комиссияларнинг иши саёзлигини билдиради. Шундай экан, ички таҳлил ишларини сифатли юритишни, жамоат қабулини мунтазам уюштиришни, арз-шикоятларни қатъий назоратда ушлашни топшираман, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов.

Йиғинда бошқа муҳим масалалар ҳам назардан четда қолмади. Келажакда уюшган жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини янада етилтириш мақсадида вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар жонлантирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-27, 04:05 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.