26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқонлар муаммоси ҳал этилади

Туркистон вилояти Келес туманида жорий йил 24000 гектарга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. (Шу жумладан 4357 гектари эртапишар сабзавотлар, 1400 гектар беда, 1932 гектар картошка экинлари бор). Бу кўрсаткич ўтган йилга қиёсан 684 гектарга ортди. Умуман туманда 1300 га яқин техника кўкламги дала ишларида қатнашмоқда. Хўжаликларга 1040 тонна ёнилғи кераклиги аниқланиб, эҳтиёж тўлиғи билан қондирилди. Унинг 233 тоннаси февраль, 156 тоннаси март, 291 тоннаси апрель ойларига тақсимланган, 360 тоннаси қўшимча эҳтиёж туғилган пайтда берилади.

 Шунингдек, туманда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ташаббуси билан илғор технологиялар қўлланилиб, бир жойдан 2-3 марта ҳосил олиш лойиҳаси йўлга қўйилди. Шу боис бугунги кунда 8та қишлоқ округидаги 130 деҳқон хўжалиги 706, 7 гектар экин майдонини тайёрлаб қўйди. Йил охиригача яна қўшимча 70та лойиҳани амлага ошириш кўзланган.

Бундан ташқари, туманда экин суви тақчиллигига йўл қўймаслик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмини ошириш мақсадида Абай қишлоғидаги “Аранши-1” каналини тўкис таъмирдан ўтказиш учун зарур маблағ ажратилган. Натижада йил охиригача каналнинг 2,2 чақирими пухта таъмирдан ўтади. Умуман олганда, туманда узунлиги 172,9 чақирим келадиган 22та канал ва 7та ариқ таъмирдан ўтказилади.

Минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-23, 23:21 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.