26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда илк бор Шамши Қалдаяқов музейи очилди

Ўтрор туманида туғилиб, “қозоқ вальсининг қироли”га айланган Шамши Қалдаяқовга атаб музей очилди. Буюк бастакорнинг 90 йиллигига бағишланган тадбирда вилоят раҳбарияти иштирок этиб, музей билан танишди.

– Бугун байрам. Шамши Қалдаяқовнинг туғилганига 90 йил тўлмоқда. Вилоятга келгач, Шамши оға туғилган юртда музей йўқлигини билдим. Нафақат бизда, балки бутун республикада ҳам музей йўқ. Қисқа вақт ичида ушбу камчиликни бартараф этиб, ҳомийлар ҳисобидан Шамши оға музейининг очилишига эришдик. Бу даргоҳ – Жидебайдаги Абай музейи каби ёш бастакорлар ва ёш хонандалар ташриф буюрадиган зиёрат масканига айланиши керак, – деди вилоят ҳокими Ў. Шўкеев.

Музейда Буюк бастакор ишлатган буюмлари, куй басталашга мўлжалланган мусиқий асбоблари каби қимматли ёдгорликлар бор. ҚР Миллий музейи бастакорнинг либосини совға қилди.

Шамши оғанинг меросини асраб-авайлаш учун ташкилот вилоят музейи филиали сифатида очилиб, мутахассислар махсус штатга қабул қилинади. Келган сайёҳлар ва меҳмонлар учун барча шароитлар яратилади.

Келгусида вилоят мусиқа мактаби қошида буюк бастакорнинг ҳайкали ўрнатилиб, Туркистондаги кўчаларнинг бирига унинг номи берилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-08-18, 04:59 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.