26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зангори олов – барча хонадонга!

Туркистон вилояти Кентау шаҳри ва унинг тасарруфидаги қишлоқларни табиий газ билан таъминлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими кончилар шаҳрини газлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўмирзақ Шўкеевнинг ташаббуси билан махсус иш режаси тасдиқланди.

Бугунги кунда шаҳардаги 10та кўпқаватли ва 800та хонадонга газ қувурлари тортилмоқда. Шу кунларда пудратчи томонидан шаҳар ва Эски Иқон қишлоғига юқори босимли газ қувури тортишга доир ҳужжатлар ўтказилмоқда. Ўтган йил бу ерда бир нечта пудратчи ташкилот қурилиш-монтаж ишларини амалган оширди.

Кентау шаҳридаги Чоға, “Қозоғистоннинг 30 йиллиги”, Бершинтўбе, Шўқтас, Ибата, Ўйиқ аҳоли манзилларига табиий газ тортиш давлат- хусусий ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари қурилиш ишлари юритилаётган янги 10 қаватли уйга газ тизими ўрнатилмоқда. Келгусида қўшимча 40та кўпқаватли уйга иситиш қозонлари ўрнатилади.

Жорий йилда Туркистон вилоятидаги 154 минг аҳоли табиий газ билан таъминланади. Ўтган йили минтақанинг 1,1 млн. одам ёки 57 фоизи, бу йил 1,2 млн. одам ёки 64 фоизи табиий газ билан таъминланади.

Уч йиллик иш режасига кўра, 92та аҳоли манзили ёки 49 минг одамни табиий газ билан таъминлаш режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-21, 04:36 451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.