26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги фильм тақдимоти ўтди

Туркистон шаҳрида вилоят маданият бошқармаси ҳамда “Оңтустікфильм” муассасаси ташаббуси билан “САҚ” киностудияси суратга олган “Туркистон сирлари” сюжетли-ҳужжатли фильмнинг тақдимоти ўтди. Тантанали тадбирда Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев “Туркістан құпиялары” сюжетли-ҳужжатли фильм режиссёри Б. Дауренбеков, Туркистон шаҳри зиёлилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят маданият бошқармасининг маданият ва санъат бўлими мудираси Гулнур Советхан қизи тарихий тилсимларга тўла қадим масканнинг сир-асрорлари ушбу ҳужжатли фильмни суратга олишга туртки бўлганини айтди. 

“САҚ” киностудияси директори Нуриддин Паттеев: Туркистон минтақасининг тарихий сир-асрорлари ўта кўп. Шунинг учун фильмни суратга олишда тарих фанлари доктори, профессор Жамбил Артиқбаев иштирок этиб, маслаҳатчи бўлди. Фильмнинг ҳар бир лавҳасида бир сир намоён бўлади, – деди.

Фильм бўёқлар сири, “Тайқазан” сири, Яссавий тўғрисида, бола Аҳмаднинг Арслонбобдан олган омонат хурмосининг сири каби аниқ ахборотларни ўз ичига олган.

Сценарий муаллифи – Бақитжан Қулжабаев. Продюсери Нуриддин Паттеев. Режиссёри – Батирхан Дауренбеков.

Вилоят коммуникациялар хизмати, 2020-10-13, 05:02 741
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.