26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сардорлик фазилати

Қарноқдаги М. Қошғарий номли мактабда шу даргоҳни 60 йил аввал тамомлаган собиқ битирувчилар учрашуви ташкилотчиларидан бири – эл ардоқлаган Собиржон ҳожи Юсупов газетамизнинг кўп йиллик қадрдон муштарийларидан бири. Тартиб, маданият, билим, зиё ҳамда натижани қадрловчи бу инсон 2000 йиллик тарихи бор Қарноқ қишлоғини Совет Иттифоқи даврида кўп йиллар самарали бошқариб, обрў-эътибор қозонган.

Бу ҳақда газетамизда унинг шифокор ўғли Шуҳрат Юсупов ташаббуси билан қатор кенг кўламли мақолалар чоп этилганидан муштарийларимиз хабардор. Мактабдаги тадбир доирасида қишлоқда "Жанубий Қозоғистон"га обуна жараёни ҳар гал осон кечмаётгани боис Собиржон акага мурожаат этиб "Дийдор ширин" учрашуви иштирокчилари – собиқ синфдошларингизга обунани яна бир карра эслатсангиз", – дея илтимос қилгандик.

Орадан кунлар ўтди. "Дийдор ширин" рукни остидаги мақола чоп этилган газеталарни Собиржон ака орқали унинг синфдошларига жўнатдик. Ўзим фаҳмлаганимдек, яна саноқли кунлардан сўнг Собиржон ака қўнғироқ қилиб, "Шомирза, Туркистон, Кентовдан бошқа – яъни, олисдан келганлардан ташқари ҳамма синфдошларимиз сиз айтгандек "Жанубий Қозоғистон"га обуна бўлишди. Ҳаммаси 32 киши. Ўзим назорат қилиб суриштирдим", деди. 

Мана, сўз салмоғи, берилган ваъда ижроси, давлат сиёсатини она тилимизда етказаётган, лекин негадир вилоятимиздаги ўзбекзабон аҳоли сони даражасига ҳамон мувофиқлаша олмаётган, қанча-елиб югурсак ҳам, вилоятдаги расмий нашрлар орасида учинчи ўриндан ошолмаётган 26 ёшдаги "Жанубий Қозоғистон"га эътиқод, ҳурмат. Раҳмат Собиржон ака! Сардорлик фазилатингиз, сўзингизнинг салмоғи, ваъдангизнинг вафоси учун ташаккур. 

 

 

P.S: Таҳририят Кентов шаҳрининг фахрий фуқароси, фахрий маориф дарғаси, кўплаб мукофотлар соҳиби, Қарноқ қишлоғи фахрийлари сардори Собиржон ҳожи Юсуповни тавваллуд куни шодиёнаси, шукронаси муносабати билан муборакбод этиб, энг сара ниятларини йўллайди. Соғ-саломат, бор ва омон бўлинг, Собиржон ака!

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-14, 19:00 850
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.