26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб ва пиёдалар йўлаги

Шаҳардаги энг йирик ўқув дар­гоҳларидан бири – А. Навоий номли мактаб жойлашган Тўлебий кўчаси бўйидаги пиёдалар йўлаги муаммоси анча йиллардан бе­ри ечимини кутаётган эди. Йил бошида мактаб ота-оналар қў­митаси фаоллари, маҳалла аҳ­ли шаҳар ҳокимлигига ушбу масала юзасидан ёзма равишда мурожаат этиб, ёрдам сўради. 

Ҳатто депутатларга ҳам мурожаат қилинди. Пировардида шаҳарни ободонлаштириш борасида қурилиш режасига киритилган Тўлебий кўча­сида ўтган ҳафтадан таъмирлаш ишлари бошланди. Замонавий плита тўшалган тротуар-пиёдалар йўлагини Шимкентдаги «Старт-Стеон» МЧБ қурувчилари бунёд этмоқда. 

Прораб, 40 йиллик меҳнат таж­рибасига эга Абсаттар Едилбаев барча ишлар сифатли амалга оши­рилишини маълум қилди. Таж­ри­­­­­­бали қурувчи, алп техникани жиловлаган Ирис­муҳаммад Отаев ҳам шу мак­табда таҳсил олган – собиқ ўқувчи. Мактаб маъмурияти-директор Ҳикмат Ажиметов, ота-оналар қў­митасидан Саъдулла Содиқов, мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бобохон Абдуқаҳҳоров, фахрий устоз Абду­­­­раззоқ Даданов, тажрибали устоз Хайрулла Шому­родов, дирек­тор­нинг хўжалик ишлари бўйича ўрин­­босари Бахтиёр Исроиловлар мак­­­­­табнинг 90 йиллик юбилейига му­носиб тайёргарлик кўриш хусусида суҳбатлашдилар. Мактаб дарвозаси пойидаги пиёдалар йўлагининг янгидан бунёд этилиши эса шу қутлуғ санага шаҳар ҳокимлиги томонидан қилинган дастлабки туҳфа бўлди. 

 

 

Суратда: мактаб дарвозаси по­йида қурилиш ишлари қизғин. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-20, 11:53 818
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.