26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила тенглиги — фаровонлик омили

Оила – муқаддас даргоҳ. Бу ерда ҳукм сурган тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик келажакда фарзанд тарбиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Республика Бош Прокуратураси ташаббуси билан “Оиладаги зўрлик-зўравонликсиз Қозоғистон” пилот лойиҳасининг амалга оширилиши бежиз эмас. Бундан мақсад, жойларда гендер сиёсатини тўғри тушунтириш, қолаверса, баъзан оилаларда рўй берадиган зўравонликнинг олдини олишдир. 

Ўтган жума куни Сайрам тумани маркази Оқсувкент қишлоғидаги марказий истироҳат боғида ушбу лойиҳа доирасида туман ички сиёсат бўлимига қарашли “Ёшлар захира маркази” ДКК қошида кундалик ҳаётда зўравонлик қурбони бўлган инсонларга ижтимоий ҳамда руҳий кўмак кўрсатадиган тиббий-руҳий жонлантириш маркази очилди. Марказнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими С. Сапарбаев, ҚР Бош Прокуратурасининг муҳим масалалар бўйича катта ёрдамчиси С. Турсинбекова ва бошқалар сўз олиб, оилада ўзаро тотувликни сақлаш жамият тараққиёти учун муҳим омил эканини қатъий таъкидлаб ўтишди. Ўша куни Оқсувкентдаги “Сайрам” бозорида ҳам шу мавзу юзасидан аҳоли билан учрашув уюштирилди. Унда туман соғликни сақлаш, таълим, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ижтимоий таъминот бўлими, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази мутахассислари савол билан мурожаат этган ҳар бир фуқарога маслаҳатлар беришди. Худди шундай учрашув яна “Манкент санаторийси” ҳиссадорлик жамиятида ҳам ўтди. Умуман олганда, бу каби мулоқотлар келгусида кўплаб чигал масалаларнинг ижобий ҳал этилишига замин яратиши, шубҳасиз.

 

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-07-26, 18:20 739
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.