26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО-2017да Жанубий Қозоғистон вилоятининг сурат-кўргазмаси ўтди

ЭКСПО-2017 халқаро кўр­газ­­масида Жанубий Қозоғистон ви­лоятининг сурат-кўргазмаси ўтди. Кўргазмага қўйилган 25 фото суратда Х.А Яссавий ва Арслонбоб, Қорасоч она мақба­ралари, кўҳна Ўтрар билан Сауран шаҳарлари, Оқмачитдараси, “Алаш” этноовул, этномарказ тасвирланган. Экспо­зицияга серқуёш ўлка ажойиб табиатининг фотосуратлари ҳам қўйилган. 

Фото-кўргазмага ЭКС­ПО ко­мис­сарлари, уларнинг ўрин­бо­сар­лари, кўргазмалар халқаро бюросининг делегатлари би­лан павильон дирек­торлари, дипломатик ваколатхона бош­лиқлари, халқаро йирик компа­нияларнинг эгалари ҳамда 100 давлатдан келган меҳмонлар қатнашди. 

Жануб туризми ри­вожини юксакларга кў­тарувчи тадбирга Жа­нубий Қозоғистон ви­ло­ят ҳунармандчилик, ин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дустриявий-иннова­циявий тараққиёт ҳамда туризм бошқармаси та­шаббускор бўлди. Бош­қарманинг ғоясини On­­tustik Tourism, “Жанубий Қозоғистон вилоятидаги туризм индустриясини ривожлантириш маркази”  қўллов кўрсатди.

Айтиш жоизки, Жа­нубий Қозо­ғистон ви­лояти бундай тад­бирни ўтказган ягона минтақадир. Хал­­­­­­­­­қаро даражадаги май­­дончада ички ва ташқи йўналишдаги туризмни ривожлантириш, чет эллик сайёҳларнинг қизиқишини уйғотиш имконияти кенг. 

“Мақсадимиз – Жану­бий Қозо­ғистонни олам қизиқадиган сайёҳлик ўлка сифатида тани­тиш. Қозоғистон билан Жанубий Қозоғистон вилоятининг бу йўна­лишдаги имкониятлари мўл. ЭКСПО-2017 кўр­газмаси бу йўна­лишни ривожлантиришга нафи тегади, деб ишонамиз”, дейди ташаббускорлар.

 

 

 

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-07-27, 10:46 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.