26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зўравонлик – жамият иллати

ҚР Бош прокурорининг катта ёрдамчиси Салтанат Турсинбекова Туркистондаги маданият уйида ўтган анжуманда вилоятимизда, хусусан, Туркистонда «Оиладаги зўравонликсиз Қозоғистон» лойиҳаси бўйича тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

– Ўз қизини зўрлаган ота, муштипар онасини кўчага ҳайдаб чиқарган безори ўғил, ота-оналарини қариялар уйига ҳеч уялмай топшираётган ноқобил фарзандлар мавзуси давлат миқёсида бизни ташвишлантирмоқда. Шу боис пилот лойиҳа асосида Жанубий Қозоғистон вилоятида, хусусан, Туркистонда ушбу лойиҳани амалга ошириш бошланди. 

Мен яқинда Сариоғоч туманида бўлдим. 12 ёшдаги қиз ўзининг яқин қариндоши – 29 ёшли йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган. Туғруқхонада ҳали ўзи гўдак ҳомиладор қиз билан суҳбатлашдим. Албатта, бу оғир, узоқ давом этувчи жараён. 

Сўнгги 10 йил давомида статистика маълумотларига кўра қариялар уйига фарзандларининг ота-оналарини топшириш ҳоллари кўпаймоқда. Булар – мусулмон оилалари. Сабабини сўрасак – ҳамма ишда, оилада ёлғиз ўзи зерикади, газ плитасини ёқиб ўчиришни унутиб қўяди, ҳожатхонани ўзидан кейин тозаламайди... қабилидаги куракка турмайдиган баҳоналар. Шунда бизнинг қадриятларимиз, ота боболаримиз анъаналари қаёқда қолди, – дейди С. Фархад қизи. 

Шаҳарнинг Тавкехан шоҳкўчасидаги мусиқа мактаби биноси ёнида «Ижтимоий психологик қўллаш хизмати» идораси очилди. Бу ерда учта бўлим – ижтимоий ҳуқуқ, ижтимоий психология ҳамда ижтимоий таълим бўлимлари хизмат кўрсатади. 

Тадбирда шаҳар маслаҳати котиби Ғаппар Сарсенбаев, вилоят прокурори ўринбосари Жанбўлат Туғанбаев ҳамда Туркистон шаҳри прокурори Руслан Абдираимов ва ота-оналар иштирок этишди. Шаҳар уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов адлия ходимларини ушбу ташаббуслари билан муборакбод этиб, “миллий қадриятлар руҳида тарбияланганда бундай муаммоларга ўрин қолмасди, ҳаммаси Ғарб давлатлари ҳаёти орқали бизга кириб келмоқда”, – деди.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-04, 19:03 886
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.