26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирликни тараннум этган тадбир

Э. Иззатуллаев номли мактаб директорининг ўринбосари Гулнора Ибодуллаеванинг таклифи билан Туркистоннинг Ясси кичик тумани, Бирлик даҳасидаги Маданият уйидаги ажойиб тадбирда иштирок этдим. 

Ушбу ҳудуддаги ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тойир Абдувалиевдан тадбир ташкилотчилари рўйхатини олдим. Маданият уйи мудири Мурат Кенжебай, режиссёр Майгул Турискелдиева, ташкилотчи Отабек Эргашев, мусиқа раҳбари Ақмарал Кўлбаеваларнинг қўллаб-қувватлаши билан Халқаро Қозоқ-Турк университетининг санъат факультетига ўқишга кирган истеъдодли ёшлар – Аброр Абдураимов ва Шаҳзод Нуришевларнинг концерт дастури ташкил этилибди. Томошабинларнинг фаоллиги мени ҳайратга солди. Зал тўлди ҳисоб. Ташкилотчилар Сирожиддин Абдулҳақовнинг номини ҳам таъкидлаб айтишди. 

Белгиланган вақтда саҳнага бошловчи Абдуғаффор Қудратовнинг таклифи билан машҳур пахтакор Эргаш Иззатуллаевнинг ўғли, нафақадаги устоз Мақсад Иззатуллаев, газетамизнинг фаол жонкуяри Тойир Абдувалиевлар таклиф қилинди. Саҳнадан маданият, бирлик, санъат, “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” мавзуидаги нутқлар янгради. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси номидан иштирокчилар ва ташкилотчиларга «Алғис хат»лар тақдим этилди. 

Концерт давомида «Истеъдодларни излаймиз» танлови ғолиби Фарҳод Тожиметов, Одил Тўрахоновларнинг қўшиқлари ҳамда Аброр Абдураимов, Шаҳзод Нуришевларнинг чиқишлари зўр эътибор ва қарсаклар билан олқишланди. Бир қувончли жиҳати, Бирликда санъатни юксакка кўтарувчи истеъдодлар ҳамда уларнинг санъатидан баҳраманд бўлувчи баракали томошабинлар аҳли борлигига ишончимиз комил бўлди. 

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-25, 19:07 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.