26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамоат арбоби қазиғуртликлар ҳузурида

Қазиғурт туманидаги Туроб Тўла номли умумтаълим мактабида таниқли жамоат арбоби, ҚР Парламент Мажлисининг VI-VII чақириқ депутати Фахриддин Қоратоев билан учрашув ўтди. 

Учрашувдан мақсад – миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш эди. 

Мактаб директори Жавлон Собитов тадбирни очиб, жамоа аъзоларининг жорий йилда эришган ютуқлари билан таништирди. У янги мактаб биносининг қурилиши 2017 йили бошлангани, хайрли ишнинг бош-қошида Фахриддин Абдунаби ўғли бўлганини эслатди.

Шундан сўнг Фахриддин Абдунаби ўғли Давлатимиз раҳбари Қ. Ж. Тўқаевнинг “Egemen Qazaqstan” газетасига берган мусобаҳасига тўхталди. Бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адолатпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни илмга йўналтириш, миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш асосий вазифа эканини таъкидлади. 

– Миллий таълим – юртнинг таянчи. Келажакка хизмат этадиган юксак маънавиятли авлодни вояга етказиш – муқаддас бурчимиздир, – деди Ф. Қоратоев. 

У устозлар ва ўқувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, ўзининг “Эл ишончи – омонат”, “Эл фарзанди. Халқ ҳофизи” китобларини мактаб кутубхонасига туҳфа қилди. 

Тадбирда мактаб “Қамқорлық” уюшмаси раиси Собиржон Йўлдошев, оқсоқоллар кенгаши раиси Баҳром Собитов, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Тўле Ағабеков хотиралари билан ўртоқлашиб, жамият барқарорлигини таъминлаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шу билан бирга, Фахриддин Абдунаби ўғли Туроб Тўла номли умумтаълим мактабининг қад ростлаётган янги биноси қурилиш майдонига бориб, қурувчилар билан мулоқотда бўлди. Мазкур қурилишни жорий йилда якунлаш режаланган. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-02-19, 20:47 1166
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.