26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Эскирмайдиган эсдалик'' фотокўргазмаси

Вилоятимизнинг отахон нашри “Оңтүстік Қазақстан” ижтимоий-сиёсий газетаси жорий йилда 100 ёшини нишонлайди. Бир асрдан буён нашр этилаётган газетанинг байрам тадбирлари бошланиб кетди. Туркистон шаҳридаги “Конгресс Холл” мажмуасида уюштирилган “Эскирмайдиган эсдалик” фотокўргазмаси тадбирларнинг узвий давоми сифатида ёдда қолади.

Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва сураткашлар қатнашди. 

– Тарихи ўтган асрдан бошланадиган газетанинг вилоят ҳаётидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Газетанинг 100 йиллиги доирасида йил давомида турли тадбирлар ўтказиш режаланган, – деди Бейсен Тажибаев.

Тадбирда сўз олган газетанинг бош муҳаррири Абай Балажан нашрнинг тарихи ва фотокўргазманинг аҳамиятига тўхталди.

Дастлаб “Ақ жол” номи билан нашр этилган газетада Султанбек Қўжанов, Турар Рисқулов, Миржақип Дулатов, Назир Тўрақулов сингари жамоат арбоблари фаолият юритган. 

А. Яссавий номидаги ХҚТУ профессори, фалсафа фанлари доктори Сейдўлла Садиқов эзгу тилакларини билдирса, Ахметрасул Баянбай ўз бағишлови билан газетага чиройли таъриф берди. “Алқоңыр” этно-фольклор дастаси тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. 

Таъкидлаш жоизки, фотокўргазмада отахон газетанинг ўтган даври суратларда ўз аксини топган, десак муболаға бўлмайди. Унда нафақат таҳририят тарихи, балки, ўлкамизнинг ҳаётида муҳим роль ўйнаган шахсларнинг суратлари ҳам мавжуд. Фотокўргазмадан “Оңтүстік Қазақстан” газетасининг фотомухбири Қайсар Шеримнинг ҳам танланган суратлари ўрин олган. Кўргазма бир ҳафта давомида намойиш этилади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2024-02-24, 03:04 1321
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.