26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саҳнада – ''Яссавий йўли'' тарихий драмаси

Туркистонда буюк файласуф, ислом пешвоси, сўфий шоир Хожа Аҳмад Яссавий ҳақидаги “Яссавий йўли” тарихий драмасининг премьераси ўтди. Спектакль “Қозоқ тили – илм тили: анъана ва янгилик” симпозиуми доирасида Аҳмад Ясавий номли ХҚТУнинг 3-босқич талабалари томонидан саҳналаштирилди.

Таниқли театр режиссёри, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, профессор Асхат Маемиров спектаклдан сўнг ёш ижодкорларга эзгу ниятларини билдириб, муваффақиятлар тилади. 

Асарда Яссавийнинг ёшлик даври, унинг жаҳолатга қарши кураши ва машаққатли ҳаёти акс эттирилган. Драмада буюк мутафаккир, тарихий шахс, ислом оламини нафақат араб, балки туркий тилларда ҳам ўрганиш мумкинлигини исботлаган, ўз сабоқларини ўргатган, минглаб шогирдлар тарбиялаган устоз образи тасвирланган.

Спектаклнинг сўнгги саҳнасида Аҳмад Яссавий “Муқаддас Ясси замини келажакда таълим ва фан, маданият ва санъатнинг маънавий марказига айланади. Мен бунга ишонаман!» дейди. 

Спектакл сўнгида ёш актёрларга Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек номидан совғалар топширилди. Томошабинлар кўзларига ёш олиб, аждодлар руҳига яна бир бор ҳурмат бажо келтирган спектаклга  юксак баҳо беришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-04, 22:27 1114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.