26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чемпионларга эҳтиром кўрсатилди

Вилоят ўқувчилари нафақат таълим, балки спортда ўзгача ютуқлари билан ҳам фаол. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев вилоят, республика ва жаҳон чемпионатларида совринларни қўлга киритиб, юрт шарафини ҳимоя қилган шаҳматчиларни қабул қилди. Ёш чемпионларга миннатдорчилик билдириб, рағбатлантирувчи совғаларни топширди.

– Сизларга вилоят ҳокими Дархан Амангелдиули ва ўз номимдан миннатдорчилик билдираман. Бундан-да юксакларни забт этиб, жаҳон чемпиони бўлаверинг. Билим ва спортни омухталаштириб, бўш вақтингиздан самарали фойдаланиб, шаҳматдан бир неча бор чемпион бўлдингиз. Сизлар сингари истиқболи порлоқ ёшлар ўз замондошларига намуна, – деди Бейсенбай Даулетули.

ҚР Миллий терма жамоаси аъзоси Асия Асилхан 8 ёшидан шаҳмат билан шуғуллана бошлаган. У Туркистон шаҳридаги М. Жумабаев номли мактаб-гимназиянинг 8-синф ўқувчиси, Қозоғистон даражасидаги беллашувларда бир неча бор совринли ўринни қўлга киритди. Мальдив оролида Ғарбий Осиё чемпионатида классик шаҳматдан 3-ўрин, блицдан 2-ўринни қўлга киритди. Индонезияда ҳам шаҳматнинг блиц туридан 2-ўрин, 2023 йили қизлар орасида ўтган Қозоғистон кубогининг соҳибаси бўлди. 

БААда Осиё чемпионатида иштирок этиб, энг яхши ўнликка кирган ва жамоавий беллашувда 1-ўринга сазовор бўлган. 2024 йили қизлар ўртасидаги Қозоғистон кубоги чемпиони бўлди. Айни дамда Бразилияда ўтадиган халқаро беллашувга йўлланма олиб, Жаҳон чемпионатига 

тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур таълим муассасасининг 1-синф ўқувчиси Нурислом Султонхон ҳам бу соҳада илғорлигини намоён этди.

Нурислом 2023 йилдаги Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби, Қозоғистон миллий терма жамоаси таркибида Осиё чемпионатининг бронза медалини ҳам қўлга киритди. 2024 йили февралда ҚР чемпионатининг кумуш медалини ва апрелда Жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

2024-05-07, 03:03 368
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.