26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебий туманида дўстлик фестивали ўтди

Туман Маданият уйида ўтган  "Давлат тили – Ман­гу элнинг мангу тили"  дўстлик фестивали  Қозоғистон Рес­публикаси Тиллар куни ва ҚР "Тил тўғрисида" Қону­нуни эълон қилинганига 20 йил тўлишига бағишланди. 

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Сер­­­жан Дуйсебаев очиб, тадбир иштирок­­­­­­­­­­чиларини байрам билан табрик­лади ва тур­­­­ли соҳа вакилларига туман ҳоки­мининг «Та­шаккурнома»ларини топширди.

– Туманимизда  йигирмадан зиёд этнос  вакиллари истиқомат қилади, ўзбек, славян, немис, турк, курд, тожик, татар-бошқирд этномаданият бирлашмалари самарали фа­олият юритмоқда. Мамлакатимиз Конс­титуциясида белгиланган қонунларга асо­­­­­­­сан, ҳар бир инсоннинг, миллатидан қатъи­назар, ўз эркинлиги, ҳуқуқлари ва қону­ний манфаатларини таъминлаш, рўёбга чи­­қаришга оид тамойиллар ҳаётда ўзининг тўла ифодасини топмоқда. Буни ҳар бир этнос вакили  ўз она  тилида газе­та ва журналлар ўқий олишига имконияти борлиги, қизиқиши бўйича касб-ҳунар эгаллаётгани, меҳнат қилаётганида ҳам кўриш мумкин, – деди ҳоким ўринбосари.

– Президентимиз томонидан юрити­лаёт­ган доно миллий сиёсат узоқни кўзлагани ва инсонпарварлиги билан халқа­­­­ро миқёсда ҳам кенг эътироф этилган, – деди тадбирда сўзга чиққан немис миллий маданият маркази раиси Л. Мехлик. – Мен мана шу табаррук заминда кўп йиллардан буён истиқомат қиламан. Қозо­ғистон менинг ҳам жонажон Ватанимдир. Депортация йиллари бизни қучоқ очиб кутиб олган, бир бурда нонини баҳам кўрган қозоқ халқидан бир умр миннатдормиз.

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона ои­ла фар­зандларидек аҳил яшаб, меҳнат қил­моқ­далар. Уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаат­ларини таъминлаш, таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун барча шароитлар яратилган. 

Айни пайтда турли миллат ва элатларнинг миллий анъана ҳамда қадриятларини асраб-авайлаш, уларни янада ривожлантириш, бойитиш масаласи давлатимизнинг дои­мий эътиборида. Умумий ўрта таълим мактаб­ларимизда ўзбек, рус,  қозоқ, тожик тилларида билим берилаётгани, оммавий ахборот во­ситалари вилоятда истиқомат қилаётган миллатларнинг тилида фаолият олиб бо­ришига чек қўйилмаслиги бунинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Фестивалда сўзга чиққан барча нотиқлар  мамлакатимиздаги тинчлик, барқарорлик ва тотувлик, ҳамюртларимизнинг эртанги кунга қатъий ишончи, аҳоли турмуш даражасининг мунтазам ошиб бораётгани, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъмин­лайдиган асосий омиллардир, деб ҳисоб­лашларини яна бир бор таъкидлашди.

Байрамда тумандаги барча миллий мада­ният бирлашмаларининг бадиий ҳа­вас­кор­лари ижросида катта концерт ўтди. Миллий таомлар ва ҳунармандчилик буюмлари кўр­газмаси ҳам фестиваль иштирокчиларини жалб қилди.

 

Б. ДЎСМАТОВА., 2017-09-26, 10:11 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.