26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Европа даражасидаги агромажмуа қурилиши бошланди

Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жетисой туманидаги Асиқата қўрғонининг индустриал ҳудудида «MIR AGRO KZ» МЧЖ замонавий мева-сабзавот сақлаш омбори ва саноат усулидаги иссиқхона мажмуасини қуришни бошлади.

Лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнини муҳокама қилиш мақсадида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров «MIR AGRO KZ» МЧЖ таъсисчиси Факуруллах Гўркемўглу билан учрашди.

Учрашувда инвестиция лойиҳасининг босқичлари, қурилиш ишларининг бориши ва келгуси режалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими инвесторларга лойиҳани белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, масъул бошқармалар ва туман ҳокимлигига инвесторга зарур кўмак кўрсатиш ҳамда лойиҳанинг амалга оширилишини доимий назоратда тутиш вазифаси юклатилди.

– Ушбу учрашув лойиҳани амалга оширишнинг кейинги қадамларини муҳокама қилиш учун қулай имкониятдир. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур тартиб-таомилларни якунлаш ва уни амалий босқичга ўтказиш учун керакли кўмакни кўрсатишга тайёрмиз. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишига туртки бериб, ҳудуднинг агросаноат салоҳиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Умумий қиймати 15,6 миллиард тенгени ташкил этувчи лойиҳа доирасида 8 минг тонна сиғимга эга мева-сабзавот сақлаш омбори ва иссиқхона мажмуаси қурилади. Иссиқхонада йилига 6600 тоннагача қулупнай етиштириш режалаштирилган. Натижада 30 та доимий ва 100 та мавсумий иш ўрни яратилади. Лойиҳани 2026–2027 йилларда босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган.

Биринчи босқичда, 2026 йилда 8 минг тонна сиғимга эга замонавий омбор қурилиши бошланди. Объектни йил охирига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Кейинги босқичда саноат усулидаги иссиқхона қурилиши амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида резаворлар, мевалар ва полиз маҳсулотларини сақлаш, саралаш ҳамда қадоқлашга мўлжалланган замонавий агросаноат инфратузилмаси барпо этилади. Шу билан бирга, ички бозор ва экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, маҳаллий мутахассисларни замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларига ўқитиш имконияти яратилади.

Маълумот учун, «MIR AGRO KZ» МЧЖ 2025 йилда Туркиянинг «Görkem Tarim» компанияси томонидан ташкил этилган. Ушбу компания Анталия вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи корхоналардан бири ҳисобланади. Компания бошқарувида 10 минг квадрат метрдан ортиқ мева-сабзавот сақлаш омборлари, маҳсулотларни саралаш ва қадоқлаш ишлаб чиқариш корхоналари, пластик яшиклар ишлаб чиқарувчи корхона, шунингдек, боғлар ва иссиқхоналар мавжуд.

Мазкур инвестиция лойиҳаси ҳудудда агросаноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва вилоят иқтисодиётига қўшимча инвестициялар жалб этишга хизмат қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-11-18, 20:11 94
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.