26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент топшириғи ижроси: Жетисой туманида замонавий пахта заводи ишга тушди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида ҳудудларни ривожлантириш, инвестиция жалб этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вазифаларини белгилаб берган эди. Бу борада Туркистон вилоятида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров Жетисой туманига амалга оширган ишчи сафари давомида «Бірлік-Е» масъулияти чекланган шериклигининг пахта қайта ишлаш заводи очилиш маросимида иштирок этиб, йиғилганларни янги корхона фаолияти бошлангани билан табриклади.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев кечаги Мактубида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий бизнесни ҳимоя қилиш ва тадбиркорларга тенг имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шу муносабат билан барчангизни «Бірлік-Е» пахта қайта ишлаш заводининг очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бугунги воқеа ҳудудимизнинг агросаноат салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Жетисой оқ пахтаси билан танилган, деҳқончилик анъаналари шаклланган, меҳнат билан равнақ топган заминдир. Бу йил туман деҳқонлари 45 минг гектар майдонга пахта экиб, айни пайтга қадар 120 минг тонна ҳосил йиғиб олди. Ўртача ҳосилдорлик ҳар гектардан 27,7 центнерни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичлар жетисойлик деҳқонларнинг фидокорона ва ҳалол меҳнати самарасидир!

Қишлоқ хўжалигининг салоҳияти фақат мўл ҳосил етиштириш билан белгиланмайди. Энг муҳими, етиштирилган маҳсулотни юрт манфаати йўлида самарали ишлатиш, хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш занжирини ўз ҳудудимизда шакллантиришдир. Бугун ишга туширилаётган «Бірлік-Е» заводи ана шу вазифаларни амалга оширишда муҳим лойиҳа ҳисобланади. Янги корхона фаолияти баракали бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортиб бораверсин! – деди Нуралхан Кўшеров.

Қиймати 2,8 миллиард тенгени ташкил этувчи мазкур корхона йилига 50 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Янги ишлаб чиқариш мажмуасида 200 та иш ўрни яратилган. Корхонада пахтани қайта ишлашнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланилади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида уруғлик чигит ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш режалаштирилган.

2026-11-02, 23:48 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.