26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида 20 мингдан зиёд ўқувчи тест топширди

2020-2021 ўқув йилида Туркистон вилояти бўйича жами 900дан зиёд мактабда 5500 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқда. Шу жумладан, 22 мингдан зиёди ЯМТ топшириш учун ариза берган. ҚР Таълим ва фан вазирлигининг “2021 йил 1 март ва 30 июнь оралиғида ўтадиган Ягона миллий тестни уюштириш тўғрисида” 2021 йил 26 февралдаги 82-сонли буйруғига мувофиқ, вилоятда 5та туман, шаҳар марказида ҳамда Шимкент шаҳрида жойлашган “USTUDY” тест марказларида ЯМТ рақамли шаклда ўтказилмоқда. Чунончи, Туркистон шаҳрида (Туркистон, Ўтрор, Кентов), Жетисай туманида (Жетисай, Мақтаарал, Чордара), Ўрдабоши туманида (Ўрдабоши, Арис, Байдибек), Сўзоқ туманида (Сўзоқ), Шимкент шаҳрида (Арис, Қазиғурт, Тулкибош, Тўлебий, Сайрам) жойлашган тест марказларида 25 аудиторияда 620 ўрин
тайёрланган.
Ўқувчи ЯМТ топширадиган туман, шаҳарни ўз хоҳишига кўра танлайди. Тестлаш “Бир тест топширувчи – бир компьютер – бир камера” тартиби асосида компьютерлар билан жиҳозланган марказларда ўтказилади.
Тестда иштирок этиш учун аризалар htt:app.testcenter.kz/auth сайтида 2021 йил 15 апрелдан бошлаб қабул қилинмоқда.
Тест марказларининг барчасида тиббиёт пунктлари мавжуд, уяли алоқани ўчириб қўядиган мосламалар ўрнатилган. Тест топширувчиларни киритиш ва ўтқазиш вақтида 2 метрлик масофа сақланади. Барча тест пунктлари тепловизорлар, зарарсизлантириш йўлаклари, санитайзерлар, дезинфекцияловчи гиламчалар, ниқоблар, қўлқоплар билан таъминланган.
Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 ўқув йилида 11-синфни 24658 ўқувчи тамомлади. Вилоят бўйича ўрта таълим муассасаларининг битирувчиларидан тест топширишга 18394 (қозоқ тилида – 17070, рус тилида – 1320, инглиз тилида – 4) ариза берди, яъни бу 74,6 фоиз (2019 йил – 68,8 фоиз) ташкил этади. ЯМТнинг 17701 ўқувчи топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-20, 00:36 397
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.