26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий лойиҳа ҳоким назоратида

Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган “Қулай мактаб” умуммиллий лойиҳасининг ижроси вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг қатъий назоратида. Унинг асосий шартлари тасдиқланганини айтган вилоят ҳокими соҳага масъул раҳбарларга қурилиши 2023 йилда бошланадиган мактабларга оид масалаларни ҳал қилишни тезлаштиришни топширди. Шунингдек, у мактабларни сифатли, юқори тезликдаги интернет билан таъминлаб, ўқув жараёнини рақамлаштириш учун шароитлар яратишни топширди. 

– Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Мактубида “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси илгари сурилди. Бу – ўзгача лойиҳа. Йўналиш – аниқ. Замонавий мактабларнинг қурилишини иложи борича тезлатиш учун йил охирига қадар ер, инфратузилма масаласини тўлиқ ҳал қилиш лозим. Ушбу лойиҳа таълим сифатини яхшилаш имконини беради, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасида шу мақсадга 400 млрд. тенгедан зиёд маблағ кўзланди. Лойиҳа доирасида очилган мактаблар замонавий лабораториялар ва ускуналар билан таъминланади. Бошланғич синфларга мўлжалланган алоҳида бино бўлади. Мақсад – ўқувчилар ва ўқитувчиларга қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш ҳамда таълим сифатини ошириш.

Дархан Сатибалди туман, шаҳар ҳокимлари ва мутасадди бошқарма раҳбарларига “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида қуриладиган мактабларга тайёргарликни пухталаш, унга тегишли ҳар бир ишга масъулият билан ёндашишни топширди.

2022-10-28, 22:21 863
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.