26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Cузиш бўйича мусобақа ўтмоқда

Туркистон шаҳридаги марказий сув спорти мажмуасида Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси А. Ўсербаев хотирасига бағишланган  республика турнири ўтмоқда. Унда Туркистон минтақаси, шунингдек, Шимкент, Қизилўрда, Тараз шаҳарларининг спортчилари ўзаро куч синашмоқда.

Тадбирнинг очилишида сўз олган Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари Б. Ўразбеков, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари А. Қалтаев, спорт мажмуаси директори Ғ. Худияров мусобақа иштирокчиларига муваффақият тиладилар. 

Мусобақаларда 2008, 2009, 2010 йилларда туғилган, шунингдек, ундан кичик ёшдаги спортчилар иштирок этиб, эркин, чалқанча, брасс, баттерфляй, мажмуавий сузиш турлари бўйича ўзаро беллашмоқда. 

Вилоятимиз шаънини А. Хайдарова, Б. Рахматулла, А. Қўжахмет, А. Бўстан, А. Рахимжанова каби иқтидорли сузувчилар ҳимоя қилишмоқда.

Жами 150 спортчи иштирок этаётган беллашувнинг дастлабки олтин медалини брасс усулида 50 метр масофага сузишда ғолиб бўлган С. Рахманберди қўлга киритди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-23, 00:29 1191
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.