26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Меҳнат кубоги'' спартакиадаси бошланди

Туркистон шаҳрида техник ва касб-ҳунар муассасалари талабалари ўртасида “Меҳнат кубоги” спартакиадаси ўтди. 

Бу йилги танловда Қозоғистоннинг 20 вилоятидаги коллежлардан икки мингга яқин ўқувчи иштирок этди. “Туркистон Арена” ўйингоҳида ўтган мусобақанинг очилиш маросимида ҚР Маориф вазири Ғани Бейсембаев ва вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровлар сўзга чиқиб, спортчиларга омад тиладилар.

– Юртбошимиз томонидан эълон қилинган “Ишчи касблари йили” доирасида коллеж ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Меҳнат кубоги” биринчи республика Спартакиадасининг очилиши билан сизларни табриклайман! Республика спартакиадаси юртимизнинг муқаддас ва тарихий маскани – Туркистон шаҳрида ўтказилаётгани бежиз эмас. Бу ҳудуд ҳамжиҳатлик, тамаддун, маданият ва бунёдкорликнинг ёрқин намунасидир. Айни пайтда техник ва касб-ҳунар таълими тизимини ўзгартириш борасида залворли ишлар амалга оширилмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан талабаларни жон бошига молиялаштириш ҳажми 2 баравар ортади. Бу коллежларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, педагог кадрлар малакасини ошириш имконини беради. Умид қиламанки, бугунги тадбир нафақат сизларга спорт ғайратини бағишлайди, балки меҳнатга янгича муносабатни шакллантиради. Барчага омад, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилайман! – деди Ғани Бейсембаев ва Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеровга “Меҳнат кубоги”ни топширди.

Вилоят ҳокими Туркистон вилояти йирик спорт мусобақаларини ўтказишга тайёрлигини таъкидлади.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули 2025 йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қилди. Шу муносабат билан Туркистонда илк бор “Меҳнат кубоги-2025” Республика спартакиадаси ўтказилмоқда. Вилоятимиз фаол тараққий этмоқда, техник ва касб-ҳунар таълими соҳасида кўплаб лойиҳалар мавжуд. 50та коллежда 45 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Бу йил биз коллежларга 15 000дан зиёд грант ажратмоқдамиз. Биз ўқув дастурларини бозор талабларига мослаштирамиз. 11та янги ишчи мутахассисликлари бўйича лицензиялар олинади. Туркистон тарихий ўлка. Мамлакат Президенти шаҳарга алоҳида мақом бериб, уни тараққий эттиришга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Муқаддас шаҳарда республика спартакиадасининг ўтказилиши улкан тарихий аҳамиятга эга. Чунки туркистонликлар меҳнаткаш халқ. Минтақавий бандлик харитаси доирасида вилоятда 130 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади. Уларнинг 60 фоизи ишчи касблари учун мўлжалланган. Вилоятда янги заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари очилмоқда. Ҳурматли спортчилар! Адолатли Қозоғистонни ҳалол инсонлар яратади. “Меҳнат кубоги” туфайли адолатпарвар, ватанпарвар ёшларни тарбиялаяпмиз. Танлов натижаларига кўра, энг яхши талабаларга Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг таълим грантлари топширилади. Қатор етакчи компаниялар ғолибларга махсус сертификатлар топширади ва уларни ишга қабул қилади. Умид қиламанки, спартакиада ёшларни янги зафарлар сари руҳлантиради! – деди Нуралхан Кўшеров.

Театрлаштирилган саҳналарда Абу Наср ал Форобий, Хожа Аҳмад Яссавий, Ибрай Алтинсарин, Қажимуқан Мунайтпасов каби мутафаккир ва давлат арбоблари гавдалантирилди. Ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар янгради.

Спартакиада дастуридан баскетбол, ​​кичик футбол, ​​футзал, тўғизқумалақ, шахмат, стол тенниси ва волейбол турлари ўрин олган.

Вилоят ҳокими матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-04-17, 02:07 172
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.