26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оммавий спорт – доимий эътиборда

Туркистон вилояти аҳолисининг 39 фоизи оммавий спорт билан шуғулланади

Вилоятда оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 11 ойида вилоят ҳудудида 2100дан зиёд оммавий спорт тадбирлари уюштирилиб, уларда 289816 одам иштирок этди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қ. Жўлдиқараев бу ҳақда брифингда маълум қилди. 

Минтақада спорт билан шуғулланаётган турли ёшдаги фуқаролар сони 823896 кишига етиб, вилоят аҳолисининг 39 фоизини ташкил этади. Жорий йилдан эътиборан қишлоқларда 202 нафар спорт услубиятчиси ва 175 нафар спорт йўриқчиси штат бирликлари жалб этилди.

– Бугунги кунда вилоятда 4643та спорт иншооти мавжуд. Минтақада спортни ривожлантириш учун шароитлар натижасида спортчиларимиз ғалаба қучиб, залворли ютуқларга эришмоқдалар.

Жорий йилнинг 11 ойида вилоятимиз вакиллари спортнинг 59 тури бўйича ҚР чемпионатларида иштирок этиб, 350та олтин, 228та кумуш, 270та бронза медаль билан тақдирланди. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатлари ва кубокларида 111та олтин, 46та кумуш ва 32та бронза медалга сазовор бўлса, жаҳон чемпионатларида 51та олтин, 36та кумуш ва 20та бронза медални қўлга киритди. 

Йил бошидан буён 38та халқаро даражадаги спорт устаси, 174та ҚР спорт устаси, 445та спорт усталигига номзодлар тайёрланди. 

Маълумки, жорий йили Туркистонда замонавий теннис маркази очилди. Б. Саттарханов номидаги спорт мажмуаси қайта қурилмоқда. У келгуси йили фойдаланишга топширилади. Шунингдек, эшкак эшиш канали мажмуаси қад ростлаб, маъмурий-тадбиркорлик марказида Муз саройи барпо этилмоқда. Бу иншоотлар ҳам келгуси йили фойдаланишга топширилади.

Туркистон вилоятида имконияти чекланган фуқаролар учун ташкил этилган “Саврон” спорт клубида 39 нафар мураббий 139 нафар имконияти чекланган фуқаро спорт билан шуғулланмоқда.

Туркистон шаҳри том маънода спорт марказига айланмоқда. Жорий йили вилоят марказида 4 йирик халқаро спорт тадбири уюштирилди. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-12-10, 02:41 1353
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.