26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Футбол: Туркистонда Хорватия тажрибаси

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди Хорватия Республикаси сайёҳлик ва спорт вазирлигининг Давлат котиби Тончи Главина раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. 

Вилоят ҳокими Қатарда футбол бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида Хорватиянинг ярим финалга йўлланма олгани билан табриклаб, омад тилади. Делегация таркибида Хорватиянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рефик Шабанович ҳам бор эди.

Учрашувда минтақа раҳбари икки томонлама тадбиркорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳақида сўз юритди. Томонлар спорт ва сайёҳлик соҳаларини ривожлантириш йўналишидаги ишларни муҳокама қилдилар. 

– Туркистон – қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган улуғ шаҳар. Тарихий қарорлар ушбу шаҳарда қабул қилинган. Тўрт йилда мисли кўрилмаган даражада ўзгарди. Спорт соҳасини, хусусан, футболни ривожлантиришга эътибор кучайтирилмоқда. Шу орқали сайёҳликни ривожлантириш имконияти ҳам ортади. Аргентина билан учрашувда муваффақият тилайман! Ўсмирларни маҳоратли футболчилар этиб тайёрлашда Хорватия мутахассислари ва футбол академиялари билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-15, 20:10 1132
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.