26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўчмас из

Қорабулоқ қишлоғининг асл фарзанди, истеъфодаги милиция зобити, соҳа фидойиси, одил дўст Қодиржон Абубакиров хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Бундай инсонларнинг ҳаёт йўли ёшлар учун том маънода ибрат мактаби бўлмоғи жоиз. Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан Улуғбек номидаги мактабнинг спорт залида волейбол бўйича мусобақалар уюштирилди.

Унда Шимкент ва Туркистон шаҳарлари, Сайрам тумани ва Қорабулоқ қишлоғи терма жамоалари иштирок этди.

Турнирнинг фахрий меҳмонлари Иброҳимжон Тожибоев, Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раиси Ҳамроқул Давронбеков, Қодиржон Абдунаби ўғлининг Туркиядан келган дўсти Ислом  Драган, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ирисмат Холдоров, 88 ёшдаги отахон, спорт фахрийси Каримжон Саидов ва Турашбек Абдураҳмонов волейболчиларга омад тилади.

Ғалаба қучган шимкентлик волейболчилар 200 000 тенге ва кубокни қўлга киритишди. "Қорабулоқ" жамоаси иккинчи ўрин ва 150 минг тенге, "Сайрам" жамоаси учинчи ўрин ва 100 минг тенгега эга бўлишди. Тўртинчи ўринни эгаллаган жамоаларга 75000 тенгедан соврин топширилди. Бундан ташқари, ҳар бир жамоанинг энг яхши ўйинчиси аниқланиб, пул мукофоти билан тақдирланди. Мактаб ходимларига миннатдорчилик билдирилди.

Ушбу турнирни ўтказиш ғоясини Қодиржон Абубакировнинг дўстлари Мирзахон Мирзаев, Ғофуржон Деҳқонов, Мўмин Мўлайхонов ва Бадритдин Нишонқуловлар илгари суришди. Асосий ҳомийлар ҳам шу кишилар эди. Мусобақага 1 000 000 тенге сарфланди. Келгуси турнир халқаро даражада ташкил этилиши ва 2023 йилнинг 21-22 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ғ. ИРИСКЕЛДИЕВ, 2022-12-27, 20:33 1377
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.