26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уйлар сифати доимий назоратда

Туркистон шаҳрида 32та 7 қаватли уй-жой қурилиши ниҳоясига етмоқда. Кенг кўламли ишларга маҳаллий ва бошқа вилоятлардан 13 пудратчи компания жалб этилди. 11 гектардан зиёд майдонда жойлашган кўп қаватли уй-жой биноларининг умумий майдони 20 минг квадрат метрдан ошади. Умумий қиймати 25,7 млрд. тенге. Қурилиш майдонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди вилоят марказидаги қурилиш иншоотларида бўлиб, пудратчилар билан учрашди. 

Ишларнинг боришини назорат қилиб, масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Қурилиш сифатига эътибор қаратиб, кўп қаватли уй-жой биноларининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратишни топширди. Асосийси, қурилиш ишлари белгиланган жадвал асосида якунланиши керак. Акс ҳолда, масъул компанияларга нисбатан чора кўрилади.

– Вилоят марказида барпо этилаётган барча уй-жой бинолари ўзининг ташқи қиёфаси билан ажралиб туриши, энг муҳими, сифатли бўлиши керак. Талабга риоя қилмаганларга нисбатан чора кўрилади. Вилоятда қурилиш суръатлари пасаймайди, – деди Дархан Сатибалди.

2023-03-29, 22:53 249
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.