26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалб зиёси, маънавият чироғи

Шимкент шаҳри, Сайрам даҳасидаги Индира Мейиржанқизи раҳбарлик қилаётган Муқимий номли 105-умумтаълим мактабида 8-11-синф ўқувчилари иштирокида “Миллий китоб куни”га бағишланган маърифий учрашув ўтди. Тадбирга мактабнинг фидойи кутубхоначилари Фарида Ғуломова ҳамда Соҳиба Алҳамшиқовалар ташаббускорлик қилдилар.

Мақсад – ўқувчилар қалбида китобга меҳр уйғотиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш.

Тадбирда мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Искандар Балиқов сўзга чиқиб, китоб инсоннинг содиқ дўсти эканлигини ҳаётий  воқеалар мисолида баён этди.

Учрашув меҳмонлари – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси мухбирлари Мухтабар Усмонова ҳамда Малика Элтоева мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришди.

Қизиқарли суҳбат шаклида уюштирилган учрашув китоб мутолаасига оид фикр-мулоҳазалар билан якун топди.

Маънавият ва маърифатни юксалтиришга бағишланган тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-04-29, 01:41 107
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.