26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик ва ободончиликнинг қизғин палласи

Туркистон шаҳрида асрларга татигулик ишлар, улкан бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилмоқда. Ўнлаб қурилиш ташкилотлари, юзлаб бунёдкорлик бригадалари, йўлсозлар, энг замонавий, қудратли техника ана шу мўъжизавий қурилиш юмушлари билан банд.

Бу жабҳада амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти ғоят улкан. Минтақада иқтисодиётнинг янги, нурли уфқларини очишдек олий мақсадлар мужассам.

Шаҳарда замонавий бинолар билан бир қаторда дам олиш масканлари ҳам кўпаймоқда. 

Инсон қўли – гул, дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, асрлар давомида тоғ-тошларлардан, сайхонлигу даралардан иборат кенгликлар инсон меҳнати билан айни кунда ажиб масканга, боғ-роғларга айланмоқда. Юзлаб чироқлар ёруғида ҳатто тунлари ҳам давом эттирилаётган ушбу улкан шаҳарсозликнинг халқимиз келажаги учун нақадар катта манфаат касб этишини англаш мушкул эмас. Энг қувонарлиси, ёшларимизнинг ҳам ўзлари ташаббус билан чиқишиб, бу улуғ ишлар, улкан қурилишларга ўз ҳиссасини қўшаётганликларидир.

– Инсон куч-қудратининг нақадар улуғлигини шу ерда ҳис қилдим, – дейди қурилишда меҳнат қилаётган М. Асилов. – Мана, бир йилдан буён шу ерда меҳнат қиляпман. Улкан бино ва иншоотлар қурилишга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан ғурур, фахр-ифтихор ҳиссини туймоқдаман. Меҳнат инсонни тоблайди, дея бежиз айтишмас экан. Иродам тобланди. Ўзимга ишонч ҳисси кучайди. Минглаб ватандошларинг, юзлаб тенгдошларинг билан елкама-елка туриб, ободонлаштриш завқини бу ерда бўлганларгина, меҳнат қилганларгина туя олади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди шаҳарда олиб борилаётган қатор қурилиш иншоотларидаги ишлар билан танишиб, пудратчи ташкилотлари раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берди.        

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2023-03-29, 22:55 234
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.