26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Суғормали ерлар кенгайтирилади

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули хизмат сафари билан Тулкибош туманига борди. Сафар давомида у туман ҳокими Нурлан Байғут ҳамроҳлигида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашиб, “Ауыл аманаты” лойиҳасининг ижроси билан танишди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари дастлаб балиқчилик хўжалигида бўлиб, бугунги кунда у йирик ҳордиқ масканига айланаётганидан воқиф бўлди. Жаскешу қишлоқ округидаги “Tulkibas-Fishing Resort” МЧБ гулмоҳи (форель) балиғини етиштириш билан шуғулланади. 

Е. Кенжеханули Мичурин қишлоқ округидаги “Клубничный Рай” ширкат хўжалигининг қулупнайзори, Шақпақ қишлоқ округидаги 210 гектарли олма боғи, “Кентау” МЧБнинг олма сақлаш омбори билан танишди. Шунингдек, маҳаллий деҳқон хўжаликлари билан вакиллари билан учрашиб, апрель ойидан бошланадиган 2,5 фоизли насия,  “Ауыл аманаты” қалдирғоч лойиҳаси ҳақида фикр юритди. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари “Майлыкент Сүт” МЧБнинг сутни қайта ишлаш заводини оралади. Корхонада бугунги кунда 50 нафар одам доимий иш билан банд.

Хизмат сафари давомида тумандаги обикор ерларни кенгайтириш мақсадида таъмирланаётган “Қүлый” каналини кўздан кечирди. 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-29, 23:27 276
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.