26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олдинга интилиш даври

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламентнинг VIII чақириқ биринчи сессиясини очиб, депутатларнинг галдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

– Барча депутатларнинг ягона вазифаси – ҳар куни олдинги сафда бўлиш, қарорлар қабул қилиш ва улар учун халқ олдида 

масъулиятни ўз зиммасига олиш. Фуқаролар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, мамлакатнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш учун улар билан алоқанинг самарали дастакларини шакллантириш зарур.

Фуқаролар турмуш даражасини ошириш, миллатнинг янги сифатини шакллантириш ва кўп асрлик давлатчилигимизни мустаҳкамлаш асосий устувор вазифаларимиз бўлиб қолмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун мен сизларга парламентнинг галдаги фаолиятига муваффақиятлар тилайман, – деди Қозоғистон Президенти депутатлар олдида.

Авваламбор, тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш керак. Бунинг учун, биринчи навбатда, адолатли, барқарор ва шаффоф солиқ тизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлади Қасим-Жўмарт Тўқаев.

– Солиқ сиёсатининг янги шакли миллий бойликнинг мақбул тақсимланишини, иқтисодий фаолликнинг юксак даражаси ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларини манзилли қўллаб-қувватлашни таъминлаши керак. Солиқ кодекси ва солиқ сиёсати аниқ ва барқарор бўлиши керак. Ушбу амалиёт узоқ йиллардан буён жаҳонда ўзини муваффақиятли намоён этиб келмоқда. Ва бу адолатли қадам бўлади.

Мамлакатдаги вазият кескин ўзгарди. Янги Қозоғистон шиор эмас, балки амалдаги ишлар билан тасдиқланиши керак. Олдинда қилинадиган ишлар кўп, барчамиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан унинг ижросини таъминлашимиз керак, деди Қ. Тўқаев.

Akorda.kz, 2023-03-29, 23:38 265
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.