26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар ишда сифат муҳим

Қорабулоқ қишлоғи ҳокими девони фаолияти Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тўқаевнинг 2022 йил 1 сентябрдаги «АДОЛАТЛИ ДАВЛАТ. ЯГОНА МИЛЛАТ. ФАРОВОН ЖАМИЯТ» Мактубига, галдаги асосий вазифалар ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот ишлари олиб бориш ҳамда маҳаллий ҳокимларга қўйиладиган талаблар, йиллик режа асосида бажарилади. 

Қорабулоқдаги 12590та оилада 57935 нафар фуқаро истиқомат қилади.  Ўтган йили округдаги солиқ тушумлари  94 млн. 164 минг тенгега бажарилди.

2022 йилда Қорабулоқ қишлоқ округига 2 млрд. 300 млн. тенгелик сармоя жалб этилди.

Қишлоқ хўжалигида эришилган муваффақиятлар салмоқли. Гектардан – 23 центнер ғалла,  320 центнер картошка, 350 центнер сабзавот олинди.

Қишлоқда:

120 128 бош қорамол,

85 723 бош қўй-эчки,

52 283 бош от бор.

33000 тонна  гўшт экспорт қилинди.

16та иш ўрни барпо этилиб, 898 фуқаро иш билан таъминланди.

Қишлоқда манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш бўйича ишлар ўтган йилга нисбатан анча камайди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг «Ҳар 10000 одамга 100та доимий иш ўрни очиш тўғрисида»  топшириғини бажариш бўйича 312 одам иш билан таъминланди.

Миллий лойиҳанинг мажмуавий режаси – 1577 киши.

«ҚАМҚОРЛЫҚ» минтақавий дастурига киритилган 5 оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Хайрия ташкилотлари ва фуқаролар:

1. «SAHIY» хайрия жамғармаси.

2. Қишлоқ тадбиркорларининг ватсапдаги хайрия  гуруҳи.

3. Қишлоқ тадбиркорлари, ҳомийлар, қишлоқ маъмурияти ташкилотчилигида.

Байрам муносабати билан ҳомийлар билан  ҳамкорликда қишлоқ оқсоқоллари ва оналарига совғалар тарқатилди.

2022 йилда қишлоқ  бўйича туман бюджети ҳисобидан 6та кўча (умумий қиймати  – 79 млн. 779 минг тенге), қишлоқ округининг бюджет, даромад манбалари ҳисобидан 4та кўча (умумий қиймати – 54 млн. 935 минг тенге) асфальтланди.

Маълумки, қишлоқнинг долзарб масалаларидан бири – уй-жой қурилиши учун кўриб чиқилаётган ер масаласи.  Ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Округда ноқонуний қурилган 1252та уй аниқланди. 38та уй кадастр қийматида сотиб олинди. Туман суди 5та уйга эгалик ҳуқуқини тиклаб, қонунийлаштирди.

Ишлаб чиқариш ширкат тасарруфидаги қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ер участкаларида қишлоқ аҳолиси уй қуриш учун 2003-2010 йилларда қишлоқ ҳокимининг қарори ва мулкни қонунийлаштириш доирасида олинган 982та уйнинг ҳужжатлари аниқланди.

Қишлоқ аҳолиси, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилди.

Қорабулоқ қишлоқ округидаги таълим муассасалари ўсмирлари иштирокида “Миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, бошқа миллат вакилларини ҳурмат қилиш, ватанпарварликни юксалтириш» мавзуида қўшни қишлоқ ва қўшни тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида ўқув ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Қорабулоқ қишлоғи марказидаги «Мустақиллик боғи»да қишлоқ ҳокимлиги ва ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан «Хуш келдинг, Янги йил!» концерт тадбири ташкил этилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида  қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2022 йил июнь ойида Туркистон вилояти полиция департаменти раҳбари қишлоқдаги ишлар билан танишиб, полиция ходимларининг штат таркибини кенгайтириб, махсус техника билан ёрдам кўрсатди. Бу ишлар ижобий натижа бера бошлади.

Сайрам тумани ҳокими шафелигида ўтказилган «Қишлоқ – эл таянчи» номли 10 кунлик чора-тадбирлар доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1) T. Ҳолиқулов кўчасидаги «Бойвачча» ариғига ҳашар йўли билан тарновлар ўрнатилди;

2) T. Саъдуллаев кўчасида қурилиш ишлари юритилиб, электр устунлари оқланди ва симёғочлар бўялди. Бу ишга 2,5 млн. тенге сарфланди;

3) Ҳамза кўчасида ҳашар йўли билан булоқлар тозаланиб, йўллар кенгайтирилди, асфальтланди;

4) А. Низомов кўчасида болалар майдончаси ободонлаштирилиб, бўялди;

5) Далабозор кўчасида қуриб қолган дарахтлар олиб ташланди ва ўрнига янгилари ўтқазилди;

6) Maҳмуд бобо ва А. Бўлис кўчаларининг киравериш дарвозаси ва симёғочлари бўялди;

7) Авлиёкўл кўчаси ҳомийлар томонидан кенгайтирилди ва асфальтланди;

8) С. Сейфуллин кўчаси ҳомийлар ҳисобидан ҳашар йўли билан кенгайтирилди, тош тўшалди ва ариқлар механик усул билан тозаланди;

9) Қорабулоқ қишлоғидаги Маҳмуд бобо ва Сейфуллин кўчаларидаги эски симёғочлар алмаштирилди. Ҳомийлар – Бадриддин Нишонқулов ва Аззамшиқ Матаев;

10) Хусусий тадбиркор Алимардон Акатоев 5 млн. тенгега Қорабулоқ қишлоғидаги Т. Ҳолиқулов кўчасидаги кўприкни кенгайтириб, йўлни асфальтлади;

11) Шимкентқопқа кўчасидаги мозорат тартибга келтирилди;

12) Абдураимов ва Бекниёз ота кўчаларига ҳашар йўли билан тарновлар ўрнатилди;

13) Туман бўлимлари томонидан Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан шахсий қабуллар ўтказилди, аҳолини қизиқтирган саволлар тингланди, тегишли ишлар олиб борилди;

14) «Ғамхўрлик» дастурига киритилган оилалар учун хайрия тадбирлари ташкил этилди;

15) Қўнаев коллежи ёшлари ва «Жамоат тотувлиги» ДКК аъзолари билан миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Қорабулоқ қишлоғининг долзарб масалалари рўйхати ҳокимликнинг иш режаларига киритилди.

Хусусан:

1) Жамбил номидаги 41-сонли умумий ўрта мактабнинг қўшимча янги мактаб биносини қуриш;

2) Далабозор, Аҳмаров, Охунбобоев, Ҳамза, Навоий кўчаларини ёритиш тизимига техник хизмат кўрсатиш;

3) Қорабулоқ қишлоғи марказида транспорт тирбандлигининг олдини олиш мақсадида автотураргоҳ қуриш;

4) Қорабулоқ-Оқсувкент йўналишидаги тирбандликни  бартараф этиш;

5) «Катта кўл» ҳудудида истироҳат боғи қуриш;

6) Қорабулоқ-Кўлкент йўли бўйидаги Янги қурилиш кичик тумани ва Авлиёкўл кўчасида трансформатор ўрнатиш;

7) Оқсувобод-Кўлкент йўли бўйлаб 3,15 гектар майдонда мактаб қурилишини юритиш;

8) С. Раҳимов, И. Юсупов, С. Сейфуллин, Далабозор, Янгиобод, Ҳамза кўчаларида жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

9) А. Бўлис кўчасида тротуар қурилиши, Шимкент қопқа кўчаси ва Аҳмаров кўчасидаги пиёдалар йўлагини таъмирлаш;

10) Қорабулоқ қишлоғини тоза ичимли сув билан мунтазам таъминлаш;

11) “ЗАКИРА” каналини бетонлаштириш;

12) Уй-жой биноларида кул чиқиндиларини олиб ташлаш ҳамда ахлатни қайта ишлаш чиқиндихонасини тартибга солиш;

13) Уй-жой қурилиши учун ер участкаларини кўриб чиқиш ва Қорабулоқ қишлоғида қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларга қурилган ноқонуний уй-жойларни қонунийлаштириш.

Комилжон АБДИЛАХАДОВ, Қорабулоқ қишлоғи ҳокими, 2023-03-30, 20:37 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.