26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Қозоқ-Корейс институти очилади

Шу мақсадда Жанубий Кореянинг етакчи дорилфунунларидан бири бўлган «Woosong» университети раҳбарияти билан музокаралар ўтди. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди университет қошидаги халқаро мактабнинг ижроия декани Ли Ю Тек билан IT мутахассислари тайёрлайдиган халқаро университет очиш масаласини муҳокама қилди.

 Халқаро олий ўқув юртининг илмий маркази Теззонг шаҳрида жойлашган бўлиб, 70 йиллик тарихга эга. Бу ерда 16 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Улар орасида 85 мамлакат вакиллари бор. Кафедра ходимлари 1 минг кишидан ошади. Университет талабалари кундузги ва сиртқи бўлимларда ўқитилади. Дорилфунунда 40 нафардан зиёд қозоғистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.

– Туркистон вилоятида мутахассислар тайёрлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Асосий йўналишлардан бири вилоятда ўқув муассасаларини кўпайтиришдир. Қишлоқ хўжалиги ва техник соҳалари устувор аҳамият қаратилади. Бугунги кунда минтақада иккита халқаро университети мавжуд. Уларда 12 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Техник соҳада Жанубий Корея юксак салоҳиятга эга. Шунинг учун биз ўзимизда бундай ўқув муассасасини очмоқчимиз, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.     

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-02-01, 01:47 1154
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.