26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бевосита эфирдаги суҳбат

Таълим муассасаларининг биринчи раҳбарлари лавозимига “Суҳбат” босқичи бевосита эфирда ўтди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг таълим тизимида уюшган жиноятчилик хатарларининг олдини олишга қаратилган ташаббуси ўз самарасини бермоқда.

4 соат давом этган танловни кузатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ижобий фикр қолдириб, ҳамкасбларига муваффақият тилаган. Бирорта ҳам салбий фикр билдирилмади.

“Суҳбат” босқичида 26та таълим муассасасидан 29 нафар номзод иштирок этиб, таълим соҳасига доир турли йўналишдаги саволларга жавоб берди. Танлов комиссияси ишининг очиқлигини таъминлаш мақсадида бир назоратчи жараённи охиригача кузатиб борди.

 Комиссия аъзолари овоз бериш орқали вилоят таълим бошқармаси раҳбари ўринбосари Жандўс Саттарулини танловнинг раиси этиб сайлади. Бу ҳам бевосита эфирда олиб борилди. Комиссия аъзолари уюшган жиноятчилик хатарларининг олдини олиш мақсадида танлов комиссиясининг таркибига мунтазам ўзгаришлар киритиб туради.

2024-06-13, 20:17 2008
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.