26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ислом ва анъана қадри''

Туркистондаги “Фараб” оммабоп кутубхонасида “Ислом ва анъана қадри” мавзуида республика анжумани ўтди. Тадбирда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфти Науризбай ҳожи Тағанули, ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Бауржан Бакиров, вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, жамоат арбоблари, зиёлилар, диншунослар, диний уламолар ва дин соҳаси вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўринбосари маънавият соҳасидаги тадбирларнинг аҳамиятига тўхталиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

– Илдизи тарихга муҳрланган, қадимий туркий халқларнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрига хуш келибсиз!

Муқаддас шаҳарда ислом алломаси Хожа Аҳмад Яссавий яшаб, ўз таълимотини тарғиб қилган. Бу ерда юртни бошқарган хон ва султонларимиз, бий ва ботирларимиз яшаган.

Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули ўтган йили вилоят ҳокимлари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари билан учрашувда халқимиз дунёқарашига мос равишда анъанавий исломни улуғлаш ғоят муҳим эканини таъкидлаган эди. Вилоятда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Минтақада 700дан зиёд масжид мавжуд, 1100дан зиёд имом-хатиблар элга хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокими Дархан Амангелдиулининг ташаббуси, давлат ҳомийлиги билан жорий йил Туркистон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси қошидаги Ислом институтини очиш режалаштирилган.

Бугунги республика анжумани маънавият соҳасини рағбатланитириб, эл бирдамлигини сақлаш ташаббусларига янги суръат бағишлашига ишончим комил, – деди Бейсен Тажибаев.

Тадбирда ҚМДБ раиси, Бош муфти Науризбай ҳожи Тағанули маъруза қилди.

– Афсуски, кейинги пайтларда тўғри диний таълим олмаган айрим ёшлар анъаналаримизга қарши бориб, халқнинг ғазабини қўзғатмоқда. Халқимиз эъзозлаган, ботирларни Ватан ҳимоясига даъват этган, эзгуликка чорлаган чолғу асбобимиз – дўмбира ҳеч қачон ёвузлик воситаси бўлмаган. Кексаларга салом бериб, эҳтиром кўрсатишнинг гўзал намунасини кўрсатган келинларимиз қарияларимизнинг дуосини олишга ҳаракат қилган. Баъзи ёшлар мажозий маънодаги оятларни тўғри тушунмай, хатога йўл қўйишмоқда. Албатта, бундай дамларда имомларимиз тегишли тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ёш қизларнинг электрон тамакига мойиллиги, қимор ўйинлари, эрта ҳомиладорлик ҳолатлари жиддий муаммога айланган.

Имомлар ж ума намозларда бу ҳақда ваъз қилишади. Бу барчамиз учун умумий муаммо бўлгани боис, бир ёқадан бош чиқариб, ёшларимизни хавфли иллатлардан асрашга ҳисса қўшайлик. Жамиятда ихтилоф яратган кимсаларнинг мафкурасига халқ ҳимоясини шакллантириш долзарб масаладир.

Аждодлар босиб ўтган ибратли йўлни давом эттириш асосий вазифамиз бўлиб қолмоқда, – деди Бош муфтий.

Анжуманда мавзу доирасида олим ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари муҳокама қилиниб, таклифлар билдирилди.

2024-02-03, 03:34 424
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.