26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл эзгулиги йўлида

Туркистон шахрида «Буюк Дашт эли» маркази биносида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Бирлашма раиси Баҳодир Ирисметов 6 ой мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб, галдаги режаларга тўхталди.

Вилоят узбек этномаданият бирлашмасининг ташаббуси билан вилоят ўзбек драма театрини ташкил этиш борасида амалий ишлар бошланиб кетди. Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг 13 нафар муовини сайланди. Шу жумладан, бирлашма қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси этиб таниқли жамоат арбоби Зуппархон Чолдонов, хотин-қизлар кенгашига раиса этиб Ҳамза номли ўрта мактаб директори Дилбар Дийметова, ёшлар уюшмасига раис этиб жамоат фидойиси Бекзод Ҳабибов сайланди. Таниқли педагог ва жамоат фидойиси Ўсмонали Қодиров, Бахтиёр Шомуродов, Шомирза Мадалиев ва Жавлон Собитовлар туманлардаги раис ўринбосарлари этиб сайланди. Зокир Бекенов спорт ишлари бўйича муовин бўлди.

«Жанубий Қозоғистон» – ҳар бир хонадонга!» акцияси доирасида миллий газета обунасида фаоллик кўрсатган туман ва шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раислари муносиб тақдирланди. Режани 150 фоиз бажарган Саврон туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Қурбонбой Ирисбеков 1-ўринга ноил бўлди. Ушбу тадбирда муносиб иштирок этган барча ўзбек этномаданият бирлашмалари раисларига ЎЭМБ раиси Б. Ирисметов ва «Жанубий Қозоғистон» вилоят газетаси бош муҳаррири Р. Алибоевлар махсус совғаларини топширишди. 

Шунингдек, «Жанубий Қозоғистон» вилоят газетаси тахририятида фаолият юритаётган бир гуруҳ журналистлар ҳам муносиб тақдирландилар. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-07-18, 02:32 1037
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.