26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ветеринария соҳаси янада такомиллаштирилади

Туркистон шаҳрида ветеринария соҳаси вакиллари ва мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтди. Мақсад – 2023 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, жорий йилги режаларни белгилаш. Мажлисга вилоят ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули раислик қилиб, соҳада амалга оширилган ишларга тўхталди.

Тадбирда вилоят ветеринария бошқармаси раҳбари Ғани Қурманбайнинг ҳисоботи тингланди. Вилоятда маҳаллий бюджетдан энзоотик касалликларнинг олдини олишга зарур дори-дармонларни харид қилишга 410,3 млн. тенге, тадбирларни амалга оширишга 482,6 млн. тенге ажратилиб, 1552 ходим сафарбар қилинди. Мутахассислар махсус ҳимоя воситалари билан таъминланди.

 2022 йили 1530 кана чаққан одам мурожаат қилган бўлса, 2023 йили 1623 киши рўйхатга олинган, бу 2022 йилга нисбатан 93 кишига ортиқ.

Қутуриш касаллигининг олдини олиш ҳамда тарқалишини тўхтатиш мақсадида дайди ит ва мушукларни овлашга 17та бригада, 24 овчи сафарбар қилинди. Тегишли ишлар амалга оширилди.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уй жониворларини рўйхатга олиш мақсадида “Тамға” маълумотлар базаси ишга туширилди. 7758 ит-мушукка чип босилиб, улар ҳақидаги маълумотлар базага киритилди.

Мажлис якунида туман, шаҳарлардаги ветеринарияга доир камчиликлар муҳокама қилиниб, ишни тезлатиш топширилди.

2024-02-24, 02:58 499
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.